"Цементчи"да нима гап?
16 feb 2016 16:47
News
Жамоа матбуот хизматининг маълумот беришича, таркибда эътиборга молик ўзгаришлар бор. Бунгача йиғинда иштирок этиб келган қорақалпоғистонлик Ерлбол Сейтназаров якунда жамоа билан хайрлашишга қарор қилди. У оилавий муаммоси туфайли бу йил водийда ўйнамайдиган бўлди. Сейтназаров билан бирга "Цементчи" йиғинига келган яна бир қорақалпоқ ўғлони Нурлибек Таласбоев эса жамоада қоладиган бўлди.
Жамоанинг тўпурар ҳужумчиси Элёр Акбаров эса айни дамда ўзини олий лига вакили "Қизилқум" йиғинида иштирок этмоқда. Бундан ташқари дарвозабон Фаррух Турдалиев ҳам жамоа билан хайрлашди. Унинг ўрнига яна Элдор Исабоев қайтиб келган. Ушбу ҳафта қувасойликлар иккита назорат учрашувида майдонга тушади. Режага кўра эртага Фарғонада "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби" жамоасига қарши майдонга чиқади. 20 февраль куни эса Қувасойда "УзДонгЖу"га қарши баҳс олиб боради.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments