Latest news

12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  8 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  8 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0

"Цементчи"да футболни яхши кўрадиган раҳбар бор, таркибга 2010 йилда туғилган футболчини ҳам жалб қилдик" — Мурод Исмоилов яна нималар деди? News

"Цементчи"да футболни яхши кўрадиган раҳбар бор, таркибга 2010 йилда туғилган футболчини ҳам жалб қилдик" — Мурод Исмоилов яна нималар деди?

Хабарингиз бор, "Пахтакор", "Нефтчи" жамоаларидаги фаолияти билан танилган тажрибали мутахассис Биринчи лига клуби "Цементчи"да иш бошлади.

Мураббийнинг сўнгги иш жойи "Турон" бўлган эди. Шундан сўнг Мурод Музаффаровични бирор жамоада учратганимиз йўқ. "Цементчи" таклифи ва бошқа мавзуларда мураббийнинг фикрларини тингладик. 


- Фаолиятингизда маълум бир танаффус юзага келган эди. Шу даврда футболимизни, чемпионатимизни ташқаридан кузатиш имкони бўлдими?

- Авваламбор сайтингиз ижодий жамоасига суҳбат учун ташаккур айтаман. Омад тилайман. Орадаги танаффусдан фойдаланиб имкониятдан келиб чиқиб хаж амалини бажариб келдик. Бундан ташқари болалар, ўсмирлар, ёшлар футболини кузатиб бордим. Ўзим учун керакли маълумотларни, тажрибани тўпладим. Албатта майдонда ва ташқаридан бериладиган баҳода ер билан осмонча фарқ бор. Майдонда сиз ҳиссиётларга берилиб, азартда баҳо берсангиз, ташқарида хотиржам ва таҳлил қилиб, холисона ёндошасиз. 

- Бу йилги водий клубларининг Суперлигадаги иштироки қанчалик кутилгандек бўляпти?

- Водийда барча жамоалар ўз мусобақаларида яхши натижалар кўрсатишяпти. Мана севимли "Турон" жамоамиз ҳам ғалабалар қозонишни бошлади. Ўйлайманки, яқин вақт ичида "Турон" ҳам олдига қўйган мақсадига эришади. Барча жамоага омад тилайман. Барчалари соғ-саломат бўлишсин. 

- Биринчи лига жамоаси Цементчидан тушган таклиф қай томонлама сизга маъқул келди? 

- 2000 йилларда ўзим "Цементчи" жамоасида тўп тепганман. Қайсидир маънода тарихий ва мен учун бегона бўлмаган клуб ҳисобланади. "Цементчи"да футболни яхши кўрадиган раҳбар бор. Ўша вақтдаги каби бугун ҳам Мўйсинжон Хожи Меҳмонов бош ҳомий ҳисобланадилар. Бу инсонни футболга бўлган меҳри туфайли шу жамоага келдим. 

- Тажрибангиздан келиб чиқиб айтганда Биринчи лигада ишлаш қай томонлама қийин ёки осон?

- Биринчи лигада кўпроқ ёш футболчилар қатнашади. Қийин томони уларга кўп нарсани ўргатиш керак. Осон томони уларда иштиёқ баланд. Ҳар бир кўрсатмангизни катта иштиёқ билан бажариши енгиллик беради. 

- Клуб олдига қандай мақсад қўйилган?

- Раҳбарият томонидан кўпроқ ёшлар билан тўлдириш, Биринчи лигада рақобатбардош жамоа тузиш мақсадлари қўйилди. Про лига, Суперлига жамоаларига яхши футболчиларни етиштириб беришни мақсад қилганмиз. 

- Шу мақсадларга яраша шароитлар яратиб бериляптими?

- "Цементчи" клубининг ўз қароргоҳи бор. Уй учрашувини ўтказадиган шинам ўйингоҳга эга, майдонлар ҳолати ҳам яхши. Стадион ёритгичлари ҳам яхши ҳолатда. Биринчи лига учун шароитлар ёмон эмас. Озиқ-овқат, кийим билан таъминланган. Раҳбарият нима керак бўлса, яратиб беряпти. Бундан ташқари яқинда "Цементчи" футбол клуби қошида футбол мактаби ташкил қилинди. У ерда 100дан ошиқ бола шуғулланяпти. Мураббийлар ишлаяпти. Келажакда яна кенгайтириш борасида режалар қилинган. 

- "Цементчида"ги таркиб ҳақида фикрингиз қандай? Трансфер ойнасидан қанчалик фойдалана олдингиз?

- Таркибимиз тубдан ўзгарган. 2-3та позицияга тажрибали футболчилар олдик. Қолганлар 2006-2008, ҳаттоки 2010 йилда туғилган терма жамоа аъзосини ҳам жалб қиляпмиз. "Фаровон" футбол мактабидан футболчилар жалб қилдик. Улар асосий таркибга қўшилиши эҳтимоли катта. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика