Latest news

20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага бугун биз 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  4 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  5 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  139

“Цементчи”да бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтмоқда ФОТО News

“Цементчи”да бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтмоқда ФОТО

Tags :  Цементчи
Навбатдаги йиғинни Фарғонада давом эттираётган “Цементчи” режа асосида кунига икки маҳалдан “Истиқлол” стадиони ёнида машғулотларни олиб бормоқда.

Йиғин давомида ўтган мавсумда жамоада ҳаракатланган ва ҳозирда шартнома муддати якунига етган бир қатор футболчилар билан дўстона хайрлашилиб, таркибга эса бир қатор янги футболчилар таклиф этилди.

Бугунга қадар жамоа таркибига “Қизилқум” жамоасидан Шукурали Пўлатов ва Отабек Исроилов, сўнгги жамоаси “Бухоро”да ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан яхши таассурот қолдирган  дарвозабон Сардор Қобулжонов,  “Навбаҳор”дан фарғоналикларга яхши таниш бўлган Аббосбек Махсталиев  ва Саиджон Абдужабборов, “Бунёдкор” ёшлар жамоаси аъзоси Иброҳим Ғофуров, ўтган мавсумда “Андижон” таркибида ишончли ўйинлар ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Муҳаммаджонов ва ўтган мавсумни Малайзиянинг АТМ жамоасида ўтказган яна бир фарғоналик ҳимоячи Иқбол Бобохоновлар келиб қўшилган.

Кечаги машғулотларга Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан Сардор Қаҳҳоров ҳам келиб қўшилди.

Ушбу футболчиларнинг баъзилари билан жамоа келишувга эришди, йиғин давомида мураббийларда ижобиий таассурот қолдирган бошқа футболчилар ҳам жамоа таркибига киритилиши мумкин.

Ҳозирда мураббийлар жамоага яна бир нечта футболчиларни таклиф этишган, тез кунда ушбу футболчилар ҳақида ҳам маълумотларни бериб борамиз.








Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика