Latest news

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  18 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

“Цементчи” тайёргарликни январдан бошламоқчи News

“Цементчи” тайёргарликни январдан бошламоқчи

Tags :  Цементчи
Жорий мавсум биринчи лигада 4-ўринни эгаллаган “Цементчи” футболчилари айни дамда таътилда. Раҳбарият барча футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб ишларини қилиб бўлди.

Жамоанинг бу йилги иштирокидан раҳбарият ва мураббийлар штабининг кўнгли тўлган. Энди декабрь ойининг иккинчи ярмида клуб учун мавсум якунига бағишлаб ва янги йил байрами муносабати билан зиёфат дастурхони ёзилади.

Айтишларича қувасойликлар келаси мавсумга январь ойидан тайёргарликни бошлайди. Ҳозирча жамоа кучлилар сафига чиқишга шошилаётгани йўқ. Энг аввало мураббийлар штаби мустаҳкам пойдевор қўйишни режалаштирган. Сўнгра якдил жамоа тузиб, элита йўлланмаси учун курашиш ниятида.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳозирча юз бергани йўқ. Фақатгина вилоятнинг бош жамоаси “Нефтчи”дан ижара асосида олинган Алишер Файзуллаев, Нодирхон Камолов ва Жаҳонгир Дадабоев сингари ўйинчилар яна ўз клубига қайтади. Қолган футболчилар хусусида ҳозирча тайинли гап айтиш қийин. Ҳаммасига йиғин бошлангач ойдинлик киритиб борилади. Дарвоқе, “Цементчи” ҳар йили ўтказиб келинадиган анъанавий турнир – Ҳоким Кубогида иштирок этишни ўз режасига киритган. Шунингдек Тошкентда ўтказиладиган ПФЛ Кубогида ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика