Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

“Цементчи” олий лигада қайси стадионда ўйнайди? News

“Цементчи” олий лигада қайси стадионда ўйнайди?

Бундан олдинги турда “Цементчи” ўз уйида Қаршининг “Насаф-2” жамоасини қабул қилиб, рақибларини йирик, 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Ушбу ғалабадан сўнг, қувасойликлар муддатидан олдин биринчи лига чемпиони бўлишди ва расман олий лига йўлланмасини қўлга киритди.

Куни кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига баҳслари 34-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда Фарғона вилояти Қувасой шаҳрининг “Цементчи” жамоаси ўз уйида Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув бошланишидан аввал стадионга ташриф буюрган мухлислар ва футбол мутасаддилари учун кичик концерт дастури тақдим этилди. Шундан сўнг, “Цементчи” ва “Сурхон” жамоалари ўртасидаги баҳсга старт берилди.


Ўйин асосан майдон марказида кечди. Мезбонлар рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Айримларида дарвозабон бехато ҳаракат қилган бўлса, баъзиларида ҳимоячилар усталик билан рақиб ҳужумчиларини тўхтатиб қолишди. Биринчи бўлимнинг 16 дақиқасида Абдулазиз Юсупов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу билан жамоалар танаффусга йўл олишди. Иккинчи бўлим ўрталарида “Цементчи” жамоасида ўзгариш юз берди. Майдонда ҳаракат қилган Отабек Ахмаджонов ўрнига Анвар Раҳимов туширилди. Ушбу ўзгаришдан сўнг, орадан кўп ўтмай Анвар Раҳимов рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шу билан учрашув якунланди.


Баҳсдан сўнг, кичик тадбир ўтказилди. Тадбирни очиб бериш учун клуб касаба уюшмаси раиси Назридинов Абдусамад сўзга чиқди. Назридинов Абдусамад аввалам бор “Цементчи”ни олий лигага чиққани ва “Сурхон”га қарши учрашувда ғалаба қозонгани билан клуб раҳбарларини, футболчиларини ва мухлисларни табриклади. Шундан сўнг Қувасой шаҳар ҳокими ва шаҳар футбол федерацияси раиси Зиявутдинов Адхамжон Тўхтасинович даврага чиқди. Федерация раиси ҳам барча-барчани қзлга киритилган улкан натижа билан барчани муборакбод этди. Федерация раҳбарининг табригидан сўнг, Фарғона вилояти футбол федерацияси раиси ва Вице-президенти Хакимжон Файзиев саҳнага чиқди. Вилоят федерация рахбарлари жамоанинг келажакдаги фаолиятига омад тилади ва олий лигада муваффақиятли иштирок этишларига тилак билдирди.






Ушбу табриклардан сўнг, клуб президенти Мўйсинжон Дадажонович Меҳмонов сўзга чиқди. Мўйсинжон Дадажонов жамоани керакли пайтда қўллаб-қувватлаб турган барча Қувасойлик мухлисларга катта раҳмат айтди. “Цементчи” келаси йили олий лигада муносиб рақобатбардош жамоа бўлишини билдириб ўтди. Дадбир давомида футболчилар жамоа раҳбарияти ва мухлислар билан эсдалик учун суратга тушишди.


“Цементчи” келаси йили олий лига баҳсларини Фарғона вилоятидаги мухташам “Истиқлол” стадионида ўтказиши мумкин. Барчанинг хабари бор, ушбу стадионда “Нефтчи” жамоаси уй учрашувларини ўтказиб келмоқда. Айни дамда биринчи лига турнир жадвалида “Истиқлол” иккинчи поғонани банд этиб турипти. Аграда “Истиқлол” мусобақани мана шу йўсинда якунлайдиган бўлса, плей-офф босқичида олий лиганинг 15 поғонада якунлаган жамоа билан беллашади. Ушбу учрашувда "Истиқлол" ғалаба қозонса, олий лига йўлланмасини қўлга киритади. “Нефтчи” олий лигада жон сақлаб қолса келаси йили Фарғона вилоятида олий лигада иштирок этадиган 4та жамоа бўлади. Энди савол туғилиши мумкин, олий лига баҳсларида “Қўқон-1912” уй учрашувларини ўз майдонида ўтказиши аниқ, лекин, мухташам “Истиқлол” стадиони (“Нефтчи”, “Цементчи”, “Истиқлол”) кимнинг уй стадионига айланади? Уй стадионини реконструкция қилиб олиш учун “Цементчи”да қисқа вақт қолди. Агарда мана шу қисқа вақт ичида ўз стадионини олий лига талабларига жавоб бера оладиган ҳолга келтира олмаса “Цементчи” бошқа стадионда уй учрашувларини ўтказишга тўғри келади.



Жаҳонгир Сотволдиев


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика