Latest news

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди News

“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди

Tags :  Цементчи
Бугун “Цементчи” жамоаси илк назорат учрашувини ўтказди.

Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига тегишли бўлган футбол майдонида яқинда ташкил этилган жамоамизнинг фарм-клуби “Цементчи-2” жамоасига қарши майдонга тушди.

Асосий жамоамиз асосан ёшлардан иборат “Цементчи-2” жамоасини 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоамиз бош мураббийи Илҳомжон Зайлобиддинов ушбу назорат учрашувининг ҳар иккала бўлимларида икки хил таркибни тушуриб, жамоадаги барча футболчиларни кўрикдан ўтказиб олди. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиши арафасида, яъни 45+1-дақиқада ушбу мавсумда “Қизилқум”дан яна “ўз уйига” қайтган жамоамиз тўпурари Элёрбек Акбаров боши билан тўпга зарба бериб рақиблар дарвозасини тишғол қилди ва ўйиндаги ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ўринбосарларимиз ҳисобни тенглаштирган бўлса, заҳирадан майдонга тушган жамоамизнинг яна бир маҳоратли ҳужумчиси Нурлибек Таласбоев дубл қайд этиб ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келди.



Учрашувда жамоамизнинг қуйидаги футболчилари иштирок этишди.

Биринчи бўлим:
Дилмурод Мамаюсупов, Даврон Маматов, Жўрабек Якубов, Асрор Раҳмонов, Оқилбек Маҳмудов, Сардор Сотволдиев, Умиджон Матмусаев, Отабек Ахмаджонов, Феҳруз Салохидинов, Ислом Каримов, Элёр Акбаров

Иккинчи бўлим: Илҳом Жуманов, Амирхон Ибрагимов, Абдухолиқ Қурбонов, Оқилбек Маҳмудов, Жўрабек Якубов, Муҳаммадсултон Фозилов, Шожамшид Жунайдуллаев, Равшан Турсуналиев, Шоҳруҳ Ғаниев, Нурлибек Таласбоев, Даврон Исоқов

Ушбу футболчилардан ташқари мураббийларимиз бир нечта ёшларни ҳам синовдан ўтказишди. Энди жамоамиз аъзолари 27 январь куни “Вилоят ҳокими кубоги” доирасидаги “Норин” жамоасига қарши учрашувга таёргарлик кўради.

“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика