Latest news

18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  1 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  4 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  6 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  0 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  3 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  3 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  6 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  4 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0

"Цементчи" жамоаси тақдирланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) News

"Цементчи" жамоаси тақдирланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбекистон биринчилиги 2017 йилги мавсум ғолиби бўлган ва янги масумдан Суперлига иштирокчисига айланган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси куни кеча "Шахзода" шохона саройида мавсум якунига ва янги йил байрамига бағишланган тадбирни ўтказди.

Тадбир жуда ҳам кўтарингки кайфиятда ўтди. Тадбирда жамоанинг барча футболчилари, мураббийлари билан бирга бир қатор расмий инсонлар ҳам иштирок этди. Жумладан, Қувасой шаҳар ҳокими Адхамжон Зиявитдинов Тўхтасинович, Фарғона вилояти Футбол Федерацияси вице-президенти Ҳакимжон Файзиев, “Нефтчи” ПФК раиси Тохир Кападзе, Жамоа президенти Мўйсинжон Дадажонович Меҳмонов, жамоа вице-президенти Шухратжон Мухидинов ҳамда "Футбол Экспресс" газетаси мухбири Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли ҳам иштирок этди.

Тадбирга йиғилганларни водий булбули хушовоз хонанда Отабек Мухаммадзохид ўз қўшиқлари билан  хушнуд этиб турди.



Тадбир давомида катта монитор орқали "Омад студио"си томонидан таёрланган “Цементчи” жамоасининг мавсум давомидаги энг хаяжонли онларидан иборат  махсус видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг, шаҳар ҳокими Адхамжон Тўхтасинович ва жамоа президенти Мўйсинжон Дадажонович томонидан барча жамоа аъзоларига қимматбаҳо совғалар билан бирга  Ўзбекистон футбол Федерациясининг медаллари ва  фахрий ёрлиқлари топширилди.

Тадбир сўнггида эса мухлислар, жамоа раҳбари ва мутахасислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра жамоанинг "Энг яхши"лари эълон қилинди ва махсус кубоклар ўз эгаларига топширилди.


Унга кўра ўтган 2017 йилги мавсумнинг "Энг яхшилари" деб жамоанинг қуйидаги футболчилари эътироф этилди ва тақдирланишди.

“Энг яхши ҳимоячи” - Оқилбек Маҳмудов
“Энг яхши ярим ҳимоячи” - Маъруф Зокиржонов
“Энг яхши ҳужумчи ва тўпурар” - Абдул Азиз Юсупов
“Энг фойдали ўйинчи” – Суннатилла Эрматов
“Йил кашфиёти” ва йилнинг “Энг яхши ўйинчиси” – Отабек Аҳмаджонов  

Тадбрнинг энг диққатга сазовор томони, сўзга чиққан жамоа президенти Мўйсинжон Меҳмонов жамоа аъзоларининг олдига янги мавсумда Суперлигада ҳам кучлилар сафига кириш вазифасини қўйди!






Шу тариқа жамоа аъзолари янги мавсум олдидан ажойиб тадбир ўтказди ва ўз олдига аниқ вазифани белгилаб олди.


"Цементчи" матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика