Latest news

09:50МЮ ёздаги илк йирик трансфер бўйича келишувга эришди  1 09:21Конте бир қарорга келди  4 08:52Клаудио Раньери фаолиятидаги сўнгги учрашувдан сўнг нималар деди?  2 08:25Sofascore. БААдаги "ўзбек дербиси"да Ғаниев ва Эркинов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:58Sofascore. Мавсумдаги сўнгги учрашувда Шомуродов неча баҳо олди?  7 07:30Суперлига. Бугун 11-тур якунланади  1 06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  11 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  34 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  3 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  1 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  23 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5

«Цементчи» ҳам янги йил тадбирини ўтказди News

«Цементчи» ҳам янги йил тадбирини ўтказди

Tags :  Цементчи
Биринчи лига қатнашчиси Қувасойнинг «Цементчи» жамоаси ҳам куни-кеча йил якунига бағишлаб тадбир ўтказди.

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна аввалги қаддини тиклаб бораётган «Цементчи» жамоаси жорий мавсум 4-ўринни қўлга киритганини алоҳида эътироф этиш жоиздир. Клуб раҳбарияти ортда қолаётан йилни юқори кайфият билан якунлашни ният қилиб, жамоа аъзоларига байрам дастурхонини ёзди. Мазкур тадбир Фарғона шаҳридаги муҳташам «Роксана» ресторанида бўлиб ўтди.


Тадбир ташкилотчилари бир қатор меҳмонларни ҳам кечага таклиф этди. Хусусан шу куни Қувасой шаҳар ҳокими, жамоа бош хомийси бўлмиш – «Фарғона Цемент» заводи раҳбари, шунингдек ушбу корхонанинг хориждаги инвестори, вилоят футбол Федарцияси вакиллари ҳамда бир нечта ОАВ ходимлари иштирок этди.
Кечани таниқли бошловчи, бугунги кунда жамоа бошлиги сифатида ишлаб келаётган Абдусамад Назриддинов олиб борди. Сўзга энг аввало Қувасой шаҳар ҳокими Адҳамжон Тўхтасинов чиқиб, поёнига етган мавсумда «Цементчи»нинг иштироки қониқарли бўлгани ва бу билан чекланиб қолмасдан келгусида янада ижобийликка интилиш лозимлигини айтди. Шунга монанд раҳбарият томонидан жамоага бўлган эътибор ва шароитлар ҳам яхши томонга ўзгариб боришини таъминлашни таъкидлади.

Клуб президенти Мўйсинжон Меҳмонов ҳам сўзга чиқиб, Республикамизда шу жумладан Фарғона вилоятида футболга бўлган эътибор юқори даражада эканлигини билдириб, бугунги кунда Фарғона вилоятидан олий лигада иккита жамоа, биринчи лигада эса яна 2та жамоа иштирок этганини фахр билан таъкидлади. «Цементчи» жамоаси ҳам узоқни кўзлаб иш юритаётганини, насиб қилса яқин йиллар давомида Қувасой жамоасини  элитага қайтишини ишонч билан айтиб ўтди.

Тадбирга маҳаллий санаткор Муқимжон Ҳакимов ҳам ташриф буюриб, ўзининг бир қатор дилтортар қўшиқлари билан барчага хушкайфият улашди. Айниқса Ҳакимовнинг «Нефтчи» ва «Цементчи» жамоалари учун атаб айтган қўшиқлари кўпчиликни эътиборини тортди. Кеча бошловчиси яна бир қатор меҳмонларга сўз бериб, улаарнинг фикрлари билан қизиқди. Шунингдек тадбир давомида «Цементчи»нинг жорий мавсумдаги иштироки видеоролик орқали қисқача тақдим этилди. Ушбу тадбир жамоа аъзоларига қувонч бахш этди. Кеча якунида жамоа раҳбарияти ҳар бир футболчи вам меҳмонларга ўзларининг арзимас совгларини улашди. Шу тариқа «Цементчи» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда тугатди.

Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика