Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  34 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

CAFA U-15 Boys Tournament: Афғонистонга ютқазган Ўзбекистон ўсмирлари термаси кумуш медалларга сазовор бўлди News

CAFA U-15 Boys Tournament: Афғонистонга ютқазган Ўзбекистон ўсмирлари термаси кумуш медалларга сазовор бўлди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA U-15 Boys Tournament халқаро турнири ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунидан ўрин олган ўйинлардан бирида мезбон Тожикистон ўсмирлар термаси Туркманистон U-15 футболчилари билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Турнир ғолиблиги учун кечган баҳсда эса Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси афғонистонлик тенгдошларига қарши беллашди. Голларга бой ўтган ўйинда Афғонистон ўсмирлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзаро ўйинлар натижасига кўра CAFA U-15 Boys Tournament ғолибига  айланди.



Ўзбекистонлик футболчилар кумуш медалларга сазовор бўлди.





Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик футболчи Бўронбек Мирзасалимов мусобақа давомида рақиблар дарвозасига жами 5 та гол киритиб, турнир тўпурарига айланди.



Тожикистондаги мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термасининг иккинчи жамоаси қатнашганини алоҳида қайд этиш жоиз. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 асосий терма жамоаси 13–17 июнь кунлари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши туфайли мамлакат ўсмирлар термасининг иккинчи жамоаси ташкил қилинди.

CAFA U-15 Boys Tournament халқаро турнирида ўзини яхши томондан кўрсата олган, ишончли ўйин намойиш қилган футболчилар Дилшод Нуралиев томонидан Ўзбекистон ўсмирлар термасининг асосий жамоасига таклиф қилиниши мумкин.

CAFA U-15 Boys Tournament
Тожикистон, Душанбе
8 июль, шанба

Ўзбекистон U-15 – Афғонистон U-15 — 2:3

Голлар
: Самир Самандари, 6 (1:0). Ҳусаин Норчаев, 39 (1:1). Аҳмад Тамим Мирзода, 48 (2:1). Сайес Афҳар Ҳусайни, 78 (3:1). Алибек Давронов, 83 (3:2).

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Тамим Мирзода (49), Фардин Насери (90+4), Муҳаммад Шарифи Аминзода (90+5)

Ўзбекистон U-15: Сарвар Йўлдошев (Анвар Назиров, 78), Фозилжон Пиримқулов (Жасурбек Қаҳҳоров, 63), Абдумутал Ражаббоев, Бектемир Абдуманнонов (Абдувоҳид Ғаниев, 80), Султонбек Некбоев, Жавоҳир Абдуалимов, Диёр Холматов (Абдужаббор Зуҳриддинов, 75), Бўронбек Мирзасалимов (Саидумархон Содиқов, 58), Даврон Алибеков, Икром Эркинов, Ҳусаин Норчаев.

Афғонистон U-15: Муҳаммад Шарифи Аминзода, Муҳаммад Амин Низоми, Абдулмунир Ҳазрати, Сажалд Али Ҳалили, Ғулом Яхё Хедри, Самир Самандари, Шерзод Файзуддин, Муҳаммад Харун Носири (Раҳим Ҳусайни, 90+2), Али Зоҳиди, Аҳмад Тамим Мирзода (Сайес Афҳар Ҳусайни, 61), Фардин Насери. 

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1

Афғонистон

4

3

0

1

9-5

9

2

ЎЗБЕКИСТОН

4

3

0

1

12-7

9

3

Туркманистон

4

2

0

2

7-9

6

4

Қирғизистон

4

1

0

3

4-8

3

5

Тожикистон

4

1

0

3

5-8

3


Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика