Latest news

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  1 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

"CAFA Nation's Cup-2023". Ўзбекистон Ўмон устидан йирик ғалабага эришди News

"CAFA Nation's Cup-2023". Ўзбекистон Ўмон устидан йирик ғалабага эришди

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Ўмон учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


"CAFA Nation's Cup-2023", 1-тур
Ўзбекистон - Ўмон - 3:0 
11 июнь 2023 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадини. 20:30.
Ҳакамлар
: Даирбек Абдилаев, Сергей Гришченко, Элдиар Салибаев, Нурзатбек Абдикадиров (барчаси Қирғиз Республикаси).
Назоратчи: Сафири Исмоил (Эрон).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғиз Республикаси).

Гол: Жалолиддин Машарипов 7, - 1:0 (жарима тўпи). Жалолиддин Машарипов 24, - 2:0 (Фарруҳ Сайфиев). Ҳожиакбар Алижонов 89, - 3:0 (Ҳожимат Эркинов).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 10.Жалолиддин Машарипов (25.Ҳожимат Эркинов, 60), 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев (5.Абдуқодир Ҳусанов, 83), 7.Отабек Шукуров, 8.Жамшид Искандеров (17.Сардор Собирхўжаев, 60), 9.Одилжон Ҳамробеков (23.Жасурбек Яхшибоев, 73), 11.Остон Ўрунов (26.Аббосбек Файзуллаев, 73), 13.Шерзод Насруллаев, 15.Умарбек Эшмуродов, 18.Абдулла Абдуллаев.
Захира: 2.Алибек Давронов, 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 19.Азизбек Турғунбоев, 20.Акмал Мозговой, 22.Дилшод Саитов, 24.Бобир Абдихолиқов,

Ўмон: 1.Иброҳим Ал Муҳайни, 4.Аршад Ал Алави (11.Абдуллоҳ Фаваз, 46), 5.Жума Ал Хабси, 6.Аҳмад Ал Ҳамиси, 7.Иссам Ал Сабҳи (19.Маҳмуд Ал Мушаифри, 65), 8.Зоҳир Акбари (21.Абдул Раҳмон Ал Мушаифри, 85), 9.Умар Ал Малки (12.Муҳсин Ал Ғассани, 46), 10.Жамил Ал Яҳмади, 14.Аҳмад Ал Кааби, 20.Салаҳ Ал Яҳёи, 23.Ғариб Ал Саади.
Захира: 2.Самиҳ Ал Ҳамрашди, , 13.Аҳмад Ал Матруши, 15.Мусааб Ал Мамари, 16.Холид Ал Браики, 18.Фаиз Ал Рушеиди, 22.Аҳмад Ал Раваҳи.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. Ўзбекистон - Ўмон 3:0

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. ГООООООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИАКБАР АЛИЖОНОВ 3:0! Эркиновнинг тўп узатишидан кейин Алижонов жарима майдони ичидан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди! ВИДЕО

85. УХХ! Насруллаев узатган тўпни Яхшибоев қабул қилиб олди, аммо дарвозабонни ҳам алдамоқчи бўлганида Ал Муҳайни тўпни олиб қўйди

83. Бугун Файзуллаев ва Ҳусанов миллий терма жамоада дебют қилишди

83. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сайфиев ўрнига Абдуқодир Ҳусанов тушди

81. Яна бир ҳужум, чап қанотдан Файзуллаев тўпни жарима майдонига узатди, тўпни ҳимоячи қайтарди

79. Хавфли вазият! Эркинов ҳозир ажойиб имкониятга чиқиб борди, аммо қанот ҳаками офсайд деб нотўғри қарор қабул қилиб ҳужумни тўхтатди. Такрорий лавҳалар Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда эмаслигини кўрсатди

75. Учрашувни кўриш учун "Бунёдкор" стадионига 12912 томошабин келгани эълон қилинди

73. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Ҳамробеков ва Ўрунов ўрнига Яхшибоев ва Файзуллаев тушди

68. УХХХ! Ҳожимат Эркиновнинг ўнг қанотдан рейди унинг Ўруновга тўпни ноаниқ ошириши билан тугади

64. Зарбааааа! Ўмоннинг ҳужуми, ўнг қанотдан оширилган тўпни Ал Ғассани дарвозага йўллади, ноаниқ!

60. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Машарипов ва Искандеров ўрнига Эркинов ва Собирхўжаев тушди

56. УХХХ! Хавфли вазият! Ўрунов томон узатилган тўпни Жамил Ал Яҳмади қайтарди

46. Иккинчи тайм бошланди




45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча Ўзбекистон - Ўмон 2:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди



38. Ўмоннинг ҳужуми, чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга икки ҳужумчи ета олмади

30. ЗАРБА! Бу сафар Машарипов тўп узатди, Сайфиев зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!

27. ЗАРБААААА! Ҳамробеков кутилмаганда тўпни рақибга олдириб қўйди, Салаҳ Ал Яҳёининг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбасидан кейин Ўткир Юсупов сейв намойиш этди! 

24. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ! 2:0. Сайфиевдан чиройли пас ва Машариповдан чиройли гол! Дубль! ВИДЕОНИ КЎРИШ

20. Гуруҳдаги бошқа ўйинда Тожикистон ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнашди - 1:1.

15. Ташаббус Ўзбекистон томонида, рақиблар деярли майдон марказидан ўта олишмаяпти

7. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ! 1:0. Чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима тўпини Машарипов ердан дарвозага жойлаб қўйди, жонли девор эса тепага сакраганди! ВИДЕОНИ КЎРИШ

4. ЗАРБААА! Чап қанотдан узатилган тўпни Шукуров боши билан дарвозага йўллади, кучсиз зарбадан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди

3. УХХХХ! Машарипов ҳозир жарима майдони ичида йиқитилди, бош ҳакам эса қоида бузилмади деб ҳисоблади.

2. Сречко Катанец бугун ҳужумда Машарипов-Ўрунов тандемини синаб кўрмоқда

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН! 

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига, Милена Мадмусаева уни жонли куйламоқда...

- Дастлаб Ўмон давлат мадҳияси

- Иккала давлат терма жамоалари майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 20:30да бошланади.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика