Latest news

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди News

CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди

Tags :  CAFA
Хабарингиз бор, шу йилнинг июль ойида пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциациясига (CAFA) аъзо мамлакатларнинг U-16 ва U-15 терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтганди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мазкур мусобақани ёритишда фаол бўлган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ташкилот Бош котиби Санжар Ризаев ва ОАВ ходимлари қатнашишди.

Умид Аҳмаджонов мусобақаларни ёритишда жонбозлик кўрсатган ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдириб, уларга ташкилот номидан ташаккурнома ва совғалар топширди.

"МОФА ва ЎФА томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мусобақалар борасида фикр-мулоҳазалар, таклифлар бўлса уларни тинглашга ҳамиша тайёрмиз. Биргаликда ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқамиз. Бунинг учун Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, МОФА президенти келгуси мусобақаларда ҳам журналистлардан ана шундай фаоллик кутиб қолишини таъкидлаб ўтди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика