Буюк футболчининг карьераси сўндими? Роналду нега деярли ўйнамаяпти?
02 sep 2022 13:29
News
Буюк футболчининг карьераси сўндими? Роналду нега деярли ўйнамаяпти?
Ушбу ўйиннинг бир нечта сабабларга кўра ахамиятли, қизиқарли жиҳатлари бор эди. Энг асосийси, Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдирини шу ўйин қасидир маънода белгилаб берарди.
Эрик тен Ҳаг "Манчестер Юнайтед" бош мураббий этиб тайинланганидан кейин Роналду унинг қўл остида деярли ўйнамаяпти. Гарчи Роналду ўтган мавсумда ажойиб кўрсаткич қайд этган бўлса-да. Қаҳрамонимиз "қизил иблислар" сафида 40 та ўйинда 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Хўш, унда муаммо нимада?
Роналду "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи эди
Криштиану "Манчестер Юнайтед" билан Чемпионлар Лигасида иштирок этмайди. Шу боис, португалиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида ЕЧЛда қатнашадиган жамоа сафига йўл олишни истади. Бунинг бир қанча сабаблари бор.
Роналду Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида 140 та гол бўлса, иккинчи ўринни Лионель Месси (125) эгаллаб турибди. Аргентиналик футболчи Криштианудан икки ёш кичик ва уни тўпурарлар рўйхатида ортда қолдириши мумкин. Месси бу 16 та голни уч мавсумда уришга қодир. Роналду буни тушуниб турибди ва асосий рақобатдошини етиб олмаслигини истайди.
Қолаверса, португалиялик юлдуз "Манчестер Юнайтед"ни ривожлантириш лойиҳасидан ҳафсаласи пир бўлган. У ўз клубига қайтиб, "қизил иблислар"ни яна Премьер-лиганинг юқори поғонасига олиб чиқишни мақсад қилганди. Бунинг ўрнига Роналдуда ташкилий тартибсизлик, мураббийнинг доимий ўзгариши ва чемпионлик учун курашадиган сифатли ўйинчиларнинг етишмаслиги пайдо бўлди.
Португалиялик бойкот уюштириб, жамоани тарк кетишни истаётганини кўрсатди. Буларнинг барчаси клубда Роналдуга бўлган муносабатга таъсирини кўрсатмасдан қолмади.
Португалияликка ўзини кўрсатиш қийинлашиб бормоқда
Роналду ўтган мавсумни яхши ўтказганига қарамай, ҳозирда юқори савияни кўрсатиши тобора қийинлашиб бормоқда. InStat таҳлилий веб-сайтига кўра, деярли барча асосий кўрсаткичлари пастга шўнғиган:
Заргарона паслар - ҳар бир ўйин учун ўртача 0,38 дан нолга қадар;
Зарбалар - 3,7 дан 2 гача;
Тўп учун кураш - 11 дан 8 гача;
Ҳаводаги кураш - 4,2 дан 3 гача;
Алдамчи ҳаракатлар - 2 дан 1,5 гача;
Самарали адлаб ўтиш кўрсаткичлари - 56% дан 33% гача.
Роналду жамоа ўйин услубидан чиқиб кетяпти ва кам фойда келтиряпти. Ҳатто португалиялик футболчи ҳужум марказида ҳам ўзини кўрсатиши тобора қийинлашиб бормоқда. Ўтган мавсумда у ушбу чизиқда муваффақиятли ўйнаганди.
Тен Ҳаг ўйин услубини Криштиану туфайли "бузмоқчи" эмас
Эрик тен Ҳаг ўз жамоасининг ўйинини Роналдунинг кучли томонларига ўргатиши мумкин. Лекин мураббий буни онгли равишда амалга оширмаса керак.
Нидерландиялик "Манчестер Юнайтед"га "Аякс"даги фаолияти орқали жалб қилинган: ҳужумга қаратилган ёрқин футбол, тезкор футболчиларнинг ўзаро комбинация ташкиллаштириши. Агар Роналдуга мослашиб ўйналадиган бўлса, тен Ҳагни жамоага таклиф қилишнинг ҳожати йўқ эди. Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед" бош мураббий билан "Аякс"да бирга ишлаган бразилиялик Антонини сотиб олди. Бу эса Криштиану фаолиятида биринчи маротаба бош мураббийнинг услубига мослашиши керак бўлишини англатади.
Роналдуни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. У ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед"га фойда келтириши мумкин. Буни футболчининг ўзи истаса кифоя.
Николай Егоричев
Comments