Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  13 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  17 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

"Бухоро"га хорижлик мураббий келади... News

"Бухоро"га хорижлик мураббий келади...

Айни пайтда бош мураббий лавозими бўш турган "Бухоро"да раҳбарият хорижлик мутахассисни жалб этиш илинжида.

Бахтиёр Ашурматов жамоадан кетгач бош мураббий лавозими бўшаб қолганди. Аввалги икки турда эса "Бухоро"ни ёшлар жамоаси мураббийи Мирислом Хасанов вақтинча бошқарганди.

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус пайтида Бухорога хориждан мутахассис келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Айни пайтда раҳбарият россиялик Андрей Гордеев номзодини кўриб чиқмокда. Шу кунларда Бухорога Андрей Гордеев ташриф буюриши хамда клуб, жамоа ва шароитлар билан танишиб, музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Агарда музокаралар муваффақиятли тугаса, унда "Бухоро" ва Гордеев ўртасида битим имзоланади. 

Қайд этиш керакки, "Бухоро"ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар орасида Александр Хомяков номзоди ҳам илгари сурилганди. Бирок томонлар ўзаро келишувга эришишмади ва Хомяков "Андижон" вариантини маъқул топди.

Андрей Гордеев ўз вақтида "Анжи"да Гус Хиддинк ёрдамчиси сифатида ишлаган. Мутахассиснинг охирги иш жойи эса Россия ёшлар терма жамоаси бўлиб турибди.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика