Latest news

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Бухорода вилоят футбол ассоциациясининг навбатдаги Конгресси ўтказилди News

Бухорода вилоят футбол ассоциациясининг навбатдаги Конгресси ўтказилди

Кеча Бухоро вилояти футбол ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари, Бухоро футбол ассоциацияси Ижроқўм аъзолари, делегатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Мазкур Конгрессга делегатлар сифатида Бухоро вилояти туман (шаҳар)лар футбол ассоциациялари президентлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, Ўзбекистон Про-лига ва Биринчи лига мусобақаларида иштирок этувчи футбол клублари, вилоят футбол маҳорат мактаби, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби вакиллари ҳамда футбол фахрийлари таклиф этилди.

Конгресс аввалида Бухоро футбол ассоциацияси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи эшитилди ва 2021 йилги бюджети тасдиқланди.

Конгресс кун тартибига кўра вилоят футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасига номзодлар овоз бериш йўли билан сайланди. Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими в.б. Ботир Зарипов вилоят футбол ассоциацияси президенти, Фаррух Ҳамроев ассоциацияси биринчи вице-президенти ҳамда вилоят Ички Ишлар  бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев ассоциацияси вице-президенти этиб тасдиқланди.

Конгрессда сўз олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов Бухоро футболининг ўзига хос тарихи борлигини, унинг ана шу тарихий анъаналарини қайта тиклаш зарурлигини айтиб ўтди. 

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинаётганлиги алоҳида таъкидлади.

Тадбир якунида вилоят футбол ассоциацияси моддий техник базасини яхшилаш ва унинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида ЎФА томонидан техник жиҳозлар ва зарур ўқув қўлланмалар тақдим этилди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика