Latest news

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  0 00:15Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди.  1 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  8 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  738 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  2 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  154 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

"Бухоро" қарзларидан қутиляпти News

"Бухоро" қарзларидан қутиляпти

Tags :  "Бухоро"
Бухорода футболни яхши кўришади.

Ой охирида вилоятга катта футбол қайтиши эълон қилинди. Шу туфайли жамоанинг айни пайтдаги ҳолати тўғрисида маълумот беришни лозим топдик.

Бир пайтлар Ўзбекистон чемпионатида медаллар учун курашган жамоа айни пайтда қуйи лигада элита йўлланмаси учун мужодала қиляпти. Олий лиганинг 2016 йилги мавсумида 4-бўлган "Бухоро" нега 4 йилдан кейин Про лигага равона бўлди?

Бу саволга қисқа ва лўнда қилиб жавоб берса бўлади: "Бухоро" клуби йиллар давомида жамоа келажагидан ўз манфаатларини устун кўрадиган кишилар қўлида бўлиб келди. Бунга ёрқин мисол сифатида Усмон Тошевни кўрсатишимиз мумкин. "Нурашфон"нинг олдинги даражасини тиклаш учун" келган мутахассис 5 млрд қарзи бор жамоада ўзига-ўзи 85 млн сўм миқдорида ойлик маош белгилаб олган эди. Ундан олдин эса қариндошларини клуб тизимига олиб кириб, улар билан узоқ йиллик шартнома имзолаш орқали жамоа бюджетини "эмиб" келган кишиларни ҳам кўрдик...

Майли, у кунлар ортда қолди. Жамоа, ниҳоят, тўғри одамлар қўлига ўтган кўринади. Ҳар ҳолда декабрь-апрель оралиғи шундай таассурот қолдирди. Хўш, бу муддат ичида Ўткир Қодиров бошчилигидаги раҳбарият қандай юмушларни бажарди?

Аввало, 2019 йилнинг декабрь ойидан бери расмий ўйин ўтказилмаётган "Бухоро" спорт-мажмуаси яхши ҳолатга келтирилди. Мазкур арена 25 апрелга қадар тайёр бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, бу стадион Ўзбекистон кубоги финалини ҳам қўлга киритди. 

Шунингдек, эски қарзларни ёпиш масаласида жонбозлик кўрсатилмоқда. Аниқроқ айтилса, ўтган йилнинг декабрь ойида "Бухоро" футбол клубининг елкасида 5,5 млрд қарздорлик бор эди. Айни пайтга келиб бу рақам 2 млрд.га қисқарди.

3,5 млрд маблағ орқали қайси қарзлар қопланди? Биринчи навбатда "Бухоро"ни олдинги даражасига қайтариш учун келган Усмон Тошев рози қилинди. Кейин у клубга олиб келган Бахтиёр Дадаматов ҳамда Далер Қаёсовларга пул тўланди (255 млн сўм). Дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев эса ФИФА орқали 2025 йилга қадар мўлжалланган маошини (593 млн сўм) талаб қилди. Мазкур мутахассис билан узоқ давом этган музокаралардан кейин камроқ маблағ эвазига келишувга эришилди.

Футболчилар Тоҳир Маладўстов, Раҳат Жапаров ва Марко Милич олдидаги қарзларни тўлаган клуб трансфер тақиқидан қутулиб қолди.

ФИФАга 2019 йилдан бери қолиб келаётган 2000 франк миқдоридаги жарима тўлаб берилди.

Эски раҳбарлар даврида жамоа истиқомат қилган меҳмонхонлар олдидаги 700 млн сўм тўланди.

Озиқ-овқат учун қарздорлик бартараф қилинди, аёллар жамоасига тўланмаган 6 ойлик маош етказилди. Клуб ишчи-ходимларининг маошидан қолиб кетган 8 ойлик қарзлар узилди.

Бу борада Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда жамоа бош ҳомийси БНҚИЗ раҳбари Акбар Фозилов клубга улкан кўмак беришяпти. 

Айни пайтда фақат маҳаллий ўйинчилар олдидаги қарзлар сақланиб қолган. Раҳбарият улардан имкон қадар тез қутулишга ваъда берди. 

P.s. Охирги 4 ойда амалга оширилган ишлар "Бухоро" бошқарувига, ниҳоят, вилоят футболи учун жони ачийдиган инсонлар келганини кўрсатмоқда. Кўз тегмасин...

Фахриддин тайёрлади

мутолаа учун: Тошкент ва Қарши. Ўйинлар келишилганмиди? 

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика