Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

Бутун дунёга машҳур Panini "наклейка"лари ҳақида сиз билмаган ажойиб маълумотлар News

Бутун дунёга машҳур Panini "наклейка"лари ҳақида сиз билмаган ажойиб маълумотлар

Ҳозирда компания йилига 650 млн фунтдан кўпроқ даромад топади.

Одатий ҳолат: ҳар қандай йирик футбол турнири бошланишидан аввал Panini футболчилар сурати акс этган альбом чиқаради. Натижада мухлислар ёппасига маркаларни сотиб олишга киришадилар: ортиқчаси биан сотиб олиш, кераксизларини сотиш, дўстлари билан алмашиш ва ҳоказолар кўпаяди.

Panini — оилавий бизнес. Италиялик ака-укалар шунчаки коллекциялар қатори янгилаш мақсадида ушбу компанияни очишга қарор қиладилар. Уларга омад кулиб боқди ва компанияни жаҳон гиганти даражасига олиб чиқдилар.


Барчаси бир неча карталарни сотишдан бошланган эди. Бугунги кунда эса ФИФА ва УЕФА билан шартномалари бор

Воқеалар ривожи 1960 йилдан бошланди. Ўшанда ака-ука Жузеппе ва Бенито Панини футболга қанчалик мухлис бўлсалар, маркалар тўплашга ҳам шунчалик қизиқишарди. Ака-ука Панинилар бутун Италия, кейин эса Испания, Франция, Бельгия ва Германия бўйлаб саёҳат қилишганида, ўша мамлакат футбол маркаларини сотиб олмасдан ортга қайтишмас эди. Бироқ баъзи вақтларда маркалар уларнинг ғазабини келтирарди. Сабаби улар яхши ёпишмас ва жуда кичкина бўларди. Улар негадир "наклейка"ларни сақлаш учун катта ва қалин альбомлардан фойдаланишарди — бу жуда ноқулай эди.

Уларга оз миқдордаги капитал мерос қилиб қолдирилди. Шунинг учун, улар катта фойда келтирмайдиган тўпламларни сотиб олишган, уларни бозорда ажойиб тарзда реклама қилишган ва устига озгина нарх қўшиб сотишган. 1960 йилда уларнинг қўлига футбол карточкалари келиб тушди — Миланнинг бир босмахонаси нақд 3та партиясини сотиб олади, аммо уларнинг барчасини сота олмади — ака-укалар қолгани олиб кетишади. Одатий талаб бўйича, уларни бир неча кун ичида сотиб бўлишарди. Ўша вақтдан бошлаб, бу карточкаларни Миланга эмас, Моденага олиб боришди. Ўша ерда "наклейка"ларга бўлган талаб жуда юқори эди.

Кейинроқ ака-ука Панинилар карточкаларни бундай тез сотишлари сири нимада эканини ошкор қилдилар: Моденада уларнинг 2та матбуот дўконлари бор экан. У ерда спорт газеталарини сотиб олган харидорлорга карточкалар таклиф қилишган — шу йўл билан машҳурликка эришганлар.

Маркаларни сотиб олиш аста-секин оммалашди. Сўнг ака-укалар кичик футбол коллекциясидан иборат карточкалар ишлаб чиқариш ҳақида ўйлай бошладилар. Аввалига улар қулай бўлган альбом чиқаришни йўлга қўйдилар. Дастлаб улар альбомни қўлда чизишди ва уни босмахонага олиб боришди. Бу ғояни Модена ва унга яқин туманларда яшовчи аҳоли қўллаб-қувватлади. Панини оиласи бу ишга астойдил бел боғлади ва бир неча йиллик бизнес-режа тузиб чиқди. Оила 1960 йилдан бошлаб у йилига биттадан альбом чоп эта бошлади.


Илк Panini альбомлари ҳақида бир неча фактлар:

1. Биринчи альбом А Серияга аталган эди. Унинг муқовасида "Милан" ҳужумчиси Нильс Лидхольм сурати чоп этилган. Дастлабки йилда Panini нинг 15 миллион карточка нусхаси чоп этилди. Уларни сотишдан тушган умумий даромад 10 миллион долларга етди.

2. Аввалига улар карталардан иборат альбом бўлган, яъни коллекциячилар уларни мустақил равишда ўзлари ёпиштириб чиқишлари лозим эди. "Наклейка"лар билан бўлган биринчи альбом 1971 йилда оммага тақдим этилди.

3. "Интер" ҳимоячиси ва сардори Бруно Больчининг расми "наклейка" сифатида чиқарилган илк сурат бўлди.

4. Жузеппе Панини кроссвордларни жуда ҳам яхши кўрарди — у "Рыцарь" тахаллуси остида бир нечта итальян журналларига ўзи тузган кроссвордларни тақдим этиб борарди. Panini даги рыцарь логотипи шу тариқа пайдо бўлган.


Ака-ука Панинилар доимо оилавий бизнес ярата олганликлари билан фахрланардилар. Компания ташкил топганидан уч йил ўтиб, Жузеппе ва Бенито Панинига уларнинг яна икки укаси Умберто ва Франко қўшилади. Яна икки йилдан сўнг, компаниянинг бухгалтерия бўлимида уларнинг икки синглиси ишлай бошлади. Она ҳам четда қолиб кетгани йўқ, бир қанча вақт мобайнида фарзандларига молиявий ёрдам бериб турди.


1970 йилгача фақатгина Италия ҳудудидагилар Panini "наклейка"ларига ишқибоз бўлган. ЖЧ-1970дан кейин (Panini иштирок этган илк халқаро турнир) ўз альбомларини бутун дунё бўйлаб тарқатишга муваффақ бўлди. Ягона салбий томони: ўша альбомни Буюк Британияда сотишмаган. Panini шу қадар тез машҳур бўлиб кетди-ки, натижада инглиз матбуоти компаниядан улар учун махсус маркалар (ҳар пакетда 5тадан) тайёрлаб беришларини илтимос қилди.

The Sun нашри маълумотларига қараганда, Panini йилига ўз бизнеси ортидан 650 миллион фунтдан кўпроқ даромад олар экан. Ҳаттоки, рақамли платформаларга ўтиш ҳам уларга салбий таъсир кўрсатолмади. Дарҳақиқат, Panini наклейкалари турли ёш вакиллари орасида ҳам жуда машҳур. Видео-ўйин ишлаб чиқарувчилар ҳам буни яхши қабул қилдилар. Ўйинлардаги илк "наклейка"лар Евро-2008да пайдо бўлди. У ерда сиз махсус режимда ғалаба қозониб, альбом тўплашингиз лозим эди. Ҳозирги кунда бу каби нарсаларни ФИФАдаги "Ultimate Team" режими тақдим этади — маълум ўйинчиларни виртуал валюта эвазига сотиб олиб, жамоа йиғсангиз бас, марра сизники.


Panini компанияси спортнинг барча турларини ўз ичига қамраб олди, аммо фақат шу соҳа билан чекланиб қолгани йўқ

Panini аввалига фақат Италия чемпионатига атаб маркалар чиқарган, кейин эса ФИФА ва УЕФА билан ҳамкорликка эришган. Бу эса компания халқаро ва миллий чемпионатларнинг барчасига кириб бориши учун ажойиб имконият бўлди.

Коллекция қилувчилар орасидаги энг машҳур альбом — Чемпиолнлар Лигаси тўпламидир. Маҳаллий лигага бағишланган альбомларни бошқа мамлакатларда камдан-кам учратиш мумкин. Шу сабабли, Panini бундай тўпламларни фақатгина алоҳида чемпионат ўтказиладиган мамлакат учун махсус чоп этади. Panini — бу фақат футбол эмас. Ўтган асрда компания МБА, МХЛ, МФЛ ўйинчилари суратини ҳам чоп этган, ҳаттоки, ёшлар чемпионатига бағишланган тўпламлар ҳам бўлганди.

2020 йилга келиб Panini 120дан ортиқ мамлакатда ўз офисларини очишга муваффақ бўлди. Бугунги кунда умумий 1200 дан ортиқ ходим ушбу компанияда фаолият юритади. Panini аста-секинлик билан бошқа соҳаларга ҳам кириб бормоқда — ҳозирда Disney мультфильм қаҳрамонлари, Marvel фильмлари, Fortnite ўйини персонажлари ва ҳоказолардан иборат тўпламлар яратган.


Одамлар тўлиқ альбомларнинг тахминий нархини ҳисоблаб чиқдилар, алгоритм туздилар ва етмаётган суратлар учун дунё кезишга ҳам тайёр бўлдилар

Сўзимиз исботи сифатида қуйидаги воқеаларни эътиборингизга тақдим этамиз:

• Британиялик мухлис Дорон Клемер 1986 йилдан барча йирик халқаро мусобақаларга бора бошлади. ЖЧ-1986дан олдин бошқалар билан "наклейка" алмашиш учун Лиссабон томон йўл олди ва икки ҳафта вақтини вокзалда ўтказди.

• Берлин университети профессори Эрхард Беренс барчасини ҳисоблаб, алгоритм тузиб чиқди: Panini нинг ҳар қандай футбол тўпламини тўлиқ йиғиш учун 961 пакет "наклейка"лар сотиб олиш лозим экан (ҳар пакет учун 70 центдан ҳисоблаганда, тахминан 672 евро).

• Брауншвейг университети дастурчиси Мальте Брабанд коллекционерларга Panini сайтидан бутун альбомларни 278 евро эвазига сотиб олиш мумкинлигини айтганди.

• Оксфорднинг икки талабаси альбом чизишган (сабаби "наклейка" учун ортиқча пул сарфлашни исташмаган). Британиялик журналистлар бу воқеани пиар қилиб юборишган. Шундан сўнг, "Манчестер Юнайтед" уларга ўз ўйинчилари суратини чизишни тақиқлаган — бу имконият фақат муаллифлик ҳуқуқи эгаларига тегишлидир.

P.S: Сиз ҳам Panini "наклейка"ларини йиғишни ёқтирасизми?!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика