Latest news

15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  0 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  3 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  16 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  21

Буркина-Фасо терма жамоаси ҳақида нималар билишимиз керак? News

Буркина-Фасо терма жамоаси ҳақида нималар билишимиз керак?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Буркина-Фасо терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Хўш, Африканинг ушбу давлати терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак?

Буркина-Фасо футбол Федерацияси 1960 йилда ташкил топган. 1964 йилда Африка футбол Конфедерацияси ва ФИФАга аъзо бўлган.

Буркина-Фасо биринчи расмий ўйинни 1960 йилда Габонга қарши ўтказиб 5:4 ҳисобида зафар қучган. Шу кунга қадар Жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этмаган.


Африка миллатлар кубогида 9 бор қатнашган. Энг яхши натижасини 2013 йилда қайд этган. ЖАРда бўлган мусобақада терма жамоа финалга қадар етиб бориб Нигерияга ютқазиб қўйганди - 0:1.

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси ФИФА рейтингида 73-поғонада бормоқда. Энг юқори ўрни 2010 йил октбярь ойида қайд этилган - 37. Энг паст ўрин эса 1993 йил декабирида кузатилган - 127.

2015 йилдан буён терма жамоани португалиялик Пауло Дуарте бошқариб келмоқда. Ушбу мураббий 2008-2012 йилларда ҳам ушбу жамоада ишлаганди. 1969 йилда туғилган ушбу мураббий футболчилик фаолиятини асосан Португалия клубларида ("Униао Лейриа", "Маритму") ўтказган. Мураббийлик фаолиятида "Униао Лейриа" (Португалия), "Ле Ман" (Франция) клублари ва Габон терма жамоасини ҳам бошқарган.



Терма жамоада машҳур футболчилар жуда кўп. Уларнинг энг машҳурлари билан танишинг:

Бакари Коне ("Лион"), Стив Яго ("Тулуза"), Шарль Каборе ("Краснодар"), Абду Разоқ Траоре ("Коняспор"), Жонатан Питройпа ("Ал Наср"), Алаин Траоре ("Лорьян"), Бертранд Траоре ("Челси"), Жонатан Зонго ("Альмерия").

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси 2017 йилги Африка Миллатлар кубоги саралашида иштирок этмоқда. Жамоа ўз гуруҳида 10 очко Уганда билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Буркина-Фасо гуруҳдаги сўнгги ўйинни 3 сентябрь куни ўз уйида Ботсванага қарши ўтказади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика