Latest news

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

Буркина-Фасо кеча “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди News

Буркина-Фасо кеча “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказди

Бир неча кун олдин Буркина-Фасо терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиш учун пойтахтимизга етиб келгани маълум қилган эдик.

Кеча миллий термамиз “Пахтакор” майдонида бугунги ўйин олдидан машғулот ўтказганидан сўнг, Буркина-Фасо миллий терма жамоаси стадионда жам бўлди. Бугунги рақибларимиз машғулот ўтказишдан олдин майдонни ҳар томонлама ўрганиб чиқишди. Бу Буркина-Фасо терма жамоасининг Тошкентдаги илк машғулоти эди. Аввалига улар танасини қиздириб олиш учун жисмоний машғулот ўтказишди.

Шундан сўнг футболчилар мураббийнинг кўрсатмаси билан тўплар билан ишлай бошлашди. Уларнинг кайфиятлари аъло даражада эканлиги шундоқ кўриниб турар эди. Бугунги учрашув ўртоқлик мақомида ўтсада машғулотларга жиддий эътибор қаратишди. Улар асосан қанотлардан ҳужум бошлаш режаси асосида ҳаракат қилишди. Рақибларимиз таркибида бўйи баланд бўлган футболчилар кўплиги сабабли иккинчи қаватда қандай ўйнаш кераклиги борасида ҳам машқлар олиб боришди.

Умумий машғулотлар якунланиш арафасида терма жамоа бош мураббийи Пауло Дуарте шогирдларини иккига ажратган ҳолда футбол ўйнатди. Буркина-Фасо термаси бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. Ишонамизки, миллий терма жамоамизнинг ушбу ўйинга тайёргарлиги булардан қолишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Буркина-Фасо учрашуви бугун, 24 август куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика