Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  5 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  4 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

"Бунёдкор"да учта турдан кейин яна бош мураббий ўзгарадими? News

"Бунёдкор"да учта турдан кейин яна бош мураббий ўзгарадими?

Бугун "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ишдан кетди.

Кеча, 10 май куни "Коростиченко ва Мақсудовга тегманг!" номли мақола ёзгандим. Бугун эса "Бунёдкор" раҳбари Мақсудовни ишдан ҳайдади ва менимча қўпол хатога йўл қўйди.

Ўзи кечаги мақола остида "заказ" деганлар жуда кўпчилини ташкил этади. Агар йил бошида Виктор Карпенко бош мураббий бўлганида ва "Бунёдкор" "Олимпик"ка 1:5 ҳисобида ютқазганида ҳам кечаги мақолани ёзган бўлардим. Сарлавҳаси бошқача бўларди: "Коростиченко ва Карпенкога тегманг!".

Мақсудов ҳам, Карпенко ҳам мен учун бир даражадаги инсонлар. Унисини ҳам, бунисини ҳам собиқ терма жамоамиз аъзоси сифатида танийман.

Бугунги йиғилишда "Бунёдкор" клуби раҳбари Меҳриддин Абдуллаев қуйидаги фикрни билдирибди: "Жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги натижаларидан жуда хафаман. Охирги уч учрашувда бор-йўғи бир очко қўлга киритилгани ёмон кўрсаткич".

Ўтган йилги мавсумдан кейин "Бунёдкор"ни тарк этган футболчиларни ёдга оламиз: Абдулла Абдуллаев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Шаҳбоз Эркинов ва бошқалар. Мана шу футболчилар клубдан кетаётганда клуб раҳбари наҳот 2022 йилги мавсумда 2021 йилгисидан кўра камроқ очко тўплашини билмаган бўлса?

Сарлавҳага қайтамиз. "Бунёдкор"нинг кейинги учта тур тақвими:

16 май
АГМК - "Бунёдкор"

24 май
"Бунёдкор" - "Насаф"

29 май
"Сурхон" - "Бунёдкор"

Иккитаси совринли ўринлар учун курашётган жамоа, биттаси қуйи поғоналарда бораётган клуб. Хўш, сизнингача мана шу учта турда "Бунёдкор" нечи очко олади? Мен Карпенкога ҳам ачинаман, сабаби мана шу учта турда 3 очкодан кўп тўплай олмаса, клуб раҳбари уни ҳам ишдан ҳайдаши мумкин. Мантиқан тўғрими? Тўғри.

Яна бир гап: Агар икки-учта тур ичида "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ҳам истеъфога чиқарилса, "Бу мавсум ёшларга ишонч билдирамиз" деган футбол клуби раҳбарларидан 10 километр узоқдан ўтиб кетинглар.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика