Latest news

02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  0 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  31 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди News

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди

Ёзги мавсум оралиғини пойтахтда ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси назорат учрашуви учун “Бунёдкор” ёшлар жамоасини танлади.
Олий лигада 7-поғонани эгаллаб турган клуб ва ёшлар лигасида 3-поғонада бораётган жамоа ўртасида кечган учрашув жуда қизиқ кечди. Ёш “қалдирғочлар” шижоат эвазига ўйинда ташаббусга эга бўлдилар. Улар 11-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари ҳам мумкин эди. Хуршид Ғиёсовнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Лекин тажрибали навоийликлар имкон бўлганда хавфли ҳужумлар уюштириб туришди. Ҳисобни улар 1-бўлим тугашига яқин стандарт ҳолатдан очишди. Бурчакдан оширилган тўпга меҳмонлар бир неча бор зарба беришди ва Асқар Муҳиддиновнинг сўнгги зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди.

2-бўлимда кураш анча кескин тус олди ва ҳар иккала жамоадан биттадан ўйинчи майдондан четлатилди. Лекин ўйин ўртоқлик мақомида бўлгани учун, четлатилганлар ўрнини бошқа жамоадошлари тўлдиришди. Шунингдек, 2-бўлимда мураббийлар кўплаб ўйинчиларни алмаштиришди. 70-дақиқада Алишер Холиқовнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб 0:2 га етди. Ёшларимиз қанча интилишмасин, тажрибали жамоа дарвоаси томон йўл топа олишмади.

Ўртоқлик учрашуви

“Бунёдкор” – “Қизилқум” (Навоий) 0:2 (0:1)


“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Ҳасан Асқаров, Зокир Нурматов, Камронбек Кападзе, Эргаш Исмоилов, Азиз Мамазоитов, Миржамол Қосимов, Аҳрор Умаржонов,Хуршид Ғиёсов, Сардор Азимов, Санжар Риҳсибоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Санжар Қодирқулов, Нодиржон Отажонов, Жаҳонгир Хўжамов, Шаҳриёр Имомхўжаев.

17 июль. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика