Янги либос, чипталар ва бошқа масалалар - "Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди
09 mar 2021 15:00
News
Янги либос, чипталар ва бошқа масалалар - "Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди
Тадбир ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали тадбирдан онлайн матнли трансляция олиб борилди.
- - - - -
Улуғбек Мирзаев: Тадбиримизни чиройли ўткадик. Барчага раҳмат. Янги мавсумда барча футболчиларга омад тилайман. Бугунги учрашувда иштирок этганларда миннатдорчилик билдираман. Жамоа учун тун-у - кун ишлаяпмиз. Клуб учун жонимизни берамиз. Ўйлайманки, энг юқори вазифаларни бажаришга тайёрмиз ва буни амалга ошириш қўлимиздан келади.
Шундан сўнг сайтимиз мухбири ўзини қизиқтирган савол билан бош мураббийга мурожаат қилди:
- Аввал ҳам мураббий сифатида ишлагансиз. Аммо энди сиз бош мураббий сифатида ишлайсиз. Бундай ролда ишлашга қай даражада тайёрсиз?
- Бор эътиборим, "Бунёдкор"ни чемпионлик даражасига қайтариш. Аммо, футбол жамоавий ўйин. Мен бир ўзим хеч нарса қила олмайман. Биз биргаликда барча мақсадни амалга оширамиз.
- Жамоа ўйин услубида қандай ўзгариш кўришимиз мумкин?
- Мен жамоада тўртинчи йил ишлаяпман. Биз фақат ҳужумкор, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатмоқчимиз. Мақсадимиз терма жамоага яхши футболчиларни етказиб беришдир.
- - - - -
Сўнгра клубнинг янги президенти учун тайёрланган рамзий маънодаги футболка намойиш этилди. У бугун клуб раҳбарига топширилиши лозим эди. Аммо, баъзи сабабларга кўра, Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев бугунги тадбирда қатнаша олмади.
- - - - -
Унга кўра, клуб шарафини янги мавсумда қуйидаги янги футболчилар ҳимоя қилишади: дарвозабон Равшан Ягудин, Диар Талхатов, Авазбек Ўлмасалиев, Суннатилло Абдуллажонов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов (Қирғизистон), Бек Абдуллаев, Иброҳим Томива (Нигерия), дарвозабон Зафар Сафоев.
- - - - -
Сўнгра тадбирнинг иккинчи қисми бошланди - унда мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар ва клубга янги келиб қўшилган футболчилар расман таништирилди.
- - - - -
Шундан сўнг, фан-клуб вакиллари клубни қўллаб-қувватловчи қўшиқни куйлаб беришди.
- - - - -
Фан-клуб раиси Шавкат Имомов: "Бунёдкор"га келган барча футболчиларга "Хуш келибсиз" деб қоламиз. Биз мухлислар клубимизни хеч қачон ёлғизлатиб қўймаймиз. Сиз эса майдонда чиройли ўйин кўрсатиб берсангиз кифоя. Ўйин вақтида қўллаш учун чиройли совғалар тайёрлаб қўйганмиз.
- - - - -
Акбар Дадашев чипталар ва стадионга кириш ҳақида: "Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни якунладик. Суперлига ўйинларига чиқарилган чипталар ҳақида гапирсак, ПФЛ томонидан бизга тақдим этилган чипталарга ўз ҳомийларимиз рамзларини, ўйинлар бошланиш вақтлари ва бошқа маълумотларни жойлаштирдик. Чипталар нархи эртадан сотувга чиқади ва 15 000 сўмдан бахоланган. СИП чипталар нархи эса 40 минг сўмни ташкил этади.
Таклифномалар эса ВИП меҳмонлар учун мўлжалланган. Қолаверса, барча ходимларимизни аккредитациядан ўтказдик.
- - - - -
Улуғбек Мирзаев: "Клуб маркетинг орқали бош ҳомий берадиган пуллардан ташқари, ўзи маблағ ишлаб топишни ҳам мақсад қилиб қўйган. Бу борада ишлар олиб борилди. Тўғри, пандемияда корхоналар маблағларида, реклама учун ажратилган пулларда қисқаришлар бўлди. Аммо шундай бўлсада, бу бўйича ишлар олиб бордик. Тахминан 6-7 компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Биз чиройли ўйинлар билан барчани хушнуд қилсак, ҳамкорларимиз ҳам бу орқали ўз компаниялари имиджини ошириб олишади. Қўшимча маблағлар эвазига биз футболчилар олдидаги мажбуриятларимизни бажарамиз, академиядаги ишларни давом эттирамиз, майдонни таъмирдан чиқарамиз. Ҳали ишлар кўп. Ўйлайманки, бу борада наъмуна кўрсата оламиз.
- - - - -
Янги либослар ҳақида админстратор Шоазиз Шоғиёсов: "Бу йил Германиянинг "ЖАКО" бренди томонидан тақдим этилган либосларда ҳаракат қиламиз. Бундай либосларда аввал ҳам чемпионликни қўлга киритганмиз. Умид қиламизки, бу йил ҳам ушбу формаларда чемпионликни нишонлаймиз.
- - - - -
Лутфулло Тўраев: "Адидас" тўпларидан икки кундан буён машғулотларда фойдаланмоқдамиз. Бизга тўпнинг фарқи йўқ, футболчилардан фақат футбол ўйнаш талаб қилинади. Олдимизга қўйилган мақсадни, жамоа билан бирлашган ҳолда амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Олдимизга чемпионлик мақсадини қўямиз.
Сарвар Каримов: Мавсумга етарликча тайёргарлик кўрдик. Тўп ҳақида гапирадиган бўлсам, бундай тўплар жамоамиз аъзоларига ёқди. Бу тўпларда кўпроқ гол уриб, камроқ гол ўтказишга ҳаракат қиламиз.
Азизжон Таслимов тўплар ҳақида: "Бу йилги мавсумда "Адидас" тўпларидан фойдаланамиз. Қўшимча маълумот учун, Испания кубогидаги баҳсларда ҳам мана шундай тўплардан ҳам фойдаланишмоқда.
- - - -
Ботир Парпиев, клуб етакчи мутахассиси "заявка" ҳақида: Жами 54 нафар футболчини йил учун рўйхатдан ўтказдик. Биз QR кодли тизимдан фойдаланмоқдамиз. Унда барча маълумотлар жамланган бўлади. Барчага раҳмат.
- - - - -
Шуҳрат Мақсудов: "Билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жамоада бош мураббийдан ташқари бошқа ходимлар ҳам бирлашиб иш юритиши лозим. Агар аҳиллик бўлмаса, қандай мураббий жамоани бошқаришидан қатъи назар, натижа келмайди.
Биз футболчиларимизга катта эътибор қаратсак, 99 фоиз ишонаманки, улар "Бунёдкор"нинг мавқеини қайтара олишади. Аммо, яна бир марта такрорлайман - қарс икки қўлдан чиқади.
Жамоамиз "Фарғона ҳокими кубоги" орқали йилни яхши бошлашди. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам барчаси яхши бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Бунёдкор"ни қўллаб-қувватлаб турсангиз, олдимизга қўйган вазифани бажарамиз.
- - - - -
Улуғбек Мирзаев: Ассалому алайкум. Янги мавсумни бошлаш арафасида турибмиз. Хабарингиз бор, яқинда клубимизда раҳбар алмашди. Бундан ташқари, бош мураббий ҳам алмашди. Эндиликда жамоамизни тажрибали Шуҳрат Мақсудов бошқаради. Уларни табриклаймиз.
Ўйлайманки, мавсумга тайёргарлик яхши ўтди. Биз қадамба қадам ишлаб, терма жамоамизга яхши футболчилар тайёрлаб беришга тайёрмиз.
- - - -
Тадбирни клуб матбуот котиби Соҳиб Эгамов олиб бормоқда.
Тақдимот маросими бошланди!
Янги мавсум олдидан таништириш маросими бошланмоқда. Маросимда жамоа мураббийлари, клуб раҳбарлари, футболчилар ва ходимлар иштирок этмоқда. Тадбир бошланишига бир неча дақиқалар қолмоқда. Барча нарса тайёр!
Comments