Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  52 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

“Бунёдкор” ва “Локомотив” ёшлари дуранг ўйнашди News

“Бунёдкор” ва “Локомотив” ёшлари дуранг ўйнашди

Бугун “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 19-дақиқасига келиб мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишса, иккинчи бўлимнинг иккинчи дақиқасида Евгений Танаев ўйиндаги сўнгги голни киритди.

Футболчилар қишки йиғин давомида жисмоний кучли юкламаларни олаётганликлари боис, Руслан Аҳмедхонов ҳар икки бўлимда бошқа-бошқа таркибни майдонга туширди. Биринчи бўлимда “Бунёдкор” футболчилари голга қадар кичик устунликка эга бўлишди. Асосий таркиб аъзоси ҳисобланган Шакер Зуаги ўйинни бошланғич таркибда ўтказди. Гол ўтказиб юборилганидан кейин эса ҳужумлар асосан ёш “темирйўлчилар” томонидан ташкил этилди.

Иккинчи таймда “Локомотив” футбол мактабидан етишиб чиққан ўсмирлар майдонга чиқарилди. Улар бўлимни кўтаринки руҳда бошлаб, икки дақиқа ичида ҳисобни тенглаштиришди. Янги йил ҳисобидан пойтахтнинг бошқа бир клуби – “Пахтакор” ёшларига қарши ўйинда ҳам ғолиб жамоа аниқланмаганди – 0:0. 2016 йилнинг иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам кучлар тенг келди.

Қуйида беллашувдан туширилган фотосуратларни ҳавола қиламиз. Эртага – 31 январь куни “Локомотив”нинг асосий таркиби худди шу стадионда ўзаро иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказади. Беллашув 13:00 да бошланиши режалаштирилган.

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:0)

Голлар
: Суннат Абдуллажонов, 19 (1:0). Евгений Танаев, 47 (1:1).

“Локомотив” (1-бўлим): Рустам Нортожиев — Лазер Адамов, Шерзод Қодиров, Хумоюн Аъзамов, Нодир Шаҳобиддинов — Абдулазиз Иброҳимжонов, Абдураҳмон Жолдасев, Ҳаёт Сотиболдиев, Шерзод Қаюмов — Жаҳонгир Соқиев, Азиз Фозилов.

“Локомотив” (2-бўлим): Рустам Нортожиев — Отабек Муҳамедов, Фаррух Иброҳимов, Дилшод Эргашев, Улуғбек Абдуллаев — Жаҳонгир Сафаров, Бобур Эргашев, Евгений Танаев, Рустам Хамроев, Шохруҳ Мўминқулов — Тимур Усмонов.



1

 2

 3

 4

 5

 6

 8

 9

 10

 11

 12

 13

 15

 16

 14


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика