Latest news

12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  0 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  2 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21

"Бунёдкор" стадионидаги иккита баҳс "Дўстлик Арена"га кўчирилди News

"Бунёдкор" стадионидаги иккита баҳс "Дўстлик Арена"га кўчирилди

Шу йилнинг 5-сентябрь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДР термасини қабул қилади.

Беллашувга Бунёдкор аренаси мезбонлик қилади. 


Хабарингиз бор, ёзнинг чилласидан чиқиш Бунёдкор учун оғир кечди. Айни вақтда стадион парвариши учун масъул ташкилотлар сентябрь ойига қадар вазиятни ўнглаш устида ишламоқда. Атрофи трибуналар билан тўлиқ ўралган стадионлар майсаси август ойининг сўнгги 10 кунлигига келибгина ўзини тиклашни бошлайди. Бир йил муқаддам Бобур арена фойдаланишга топширилаётган вақтда ҳам шундай муаммо кузатилган, вазият сентябрга келиб ўнгланганди. 


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалга йўлланма олиши учун барча иш амалга ошириб келинмоқда. Бунда куз ойидаги расмий ўйинлар давомида стадионнинг ҳолати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шуни инобатга олган ҳолда Ассоциация, Лига ва Суперлига клублари ўзаро келишган ҳолда 17-турнинг Бунёдкор аренада ўтиши керак бўлган икки учрашувини истисно тариқасида Дўстлик стадионига кўчиришга қарор қилди. Эндиликда ЎзФҲМ мазкур аренада ВАР техникаси ишлаши юзасидан тегишли ишларни амалга оширишга киришади.


Шу тариқа "Локомотив" — "Қизилқум" беллашуви 24-август куни, "Бунёдкор" — ОКМК учрашуви эса 27-август куни "Дўстлик" стадионида ўтадиган бўлди. Лига “Спорт” телеканали билан мазкур ўзгариш юзасидан келишувни амалга оширгач, учрашувлар вақти масаласида бир тўхтамга келинади.


Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими?

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика