Latest news

13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  0 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  0 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  8 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2

"Бунёдкор": Озодбек Назарбековдан миннатдормиз! News

"Бунёдкор": Озодбек Назарбековдан миннатдормиз!

30 ноябрь куни “Бунёдкор” ФКни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Байрам кечасидаги хонандалар чиқишларини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков очиб берди. Эътиборлиси айнан Назарбеков томонидан “Бунёдкор” ФК учун куйланган мадҳия тадбирда янграган илк тарона бўлди. Элимиз суйган хонанда “Бунёдкор” қўшиғини жонли равишда ижро этиб, маросим қатнашчиларини хушнуд этди.

Озодбек Назарбеков ўз чиқишини якунлагач, унга “Бунёдкор” аъзоси Анвар Ғофуров миннатдорчилик дипломини топширди. Ушбу эсдаликда қуйидаги сатрлар битилган.

2013 йил “Бунёдкор” футбол клуби учун жуда ҳам омадли бўлди. Асосий жамоамиз ўз тарихида бешинчи маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва тўртинчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, ёшларимиз клубнинг пойдевори мустаҳкам эканлигини амалда исботлаб, Ўзбекистон ёшлар лигасида ғолиб чиқдилар.

Бу муваффақиятларга эришишимизда, шубҳасиз, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг хизматлари беқиёсдир! "Бунёдкор" футбол клуби жамоаси Озодбек Назарбековнинг катта ёрдамини ҳар доим ва ҳар ерда ҳис этиб туради.

Биз билан бирга эканлигингиздан миннатдормиз!

П.С.Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда “Бунёдкор”нинг уй учрашувлари танаффус пайтида Озодбек Назарбековдан ташқари яна бир қатор эстрадамиз юлдузлари ҳам иштирок этишди. Ана шундай хонандалардан Шохжаҳон Жўраев, Даврон Эргашев, Алишер Файз, Самандар Ҳамроқулов, Лариса Москалёва, Валижон Шамшиев, Отабек Муталхўжаев, Равшан Собиров, Улуғбек Исмоилов, Оролмирзо Сафаров, “Шод” ва “Зарба” гуруҳларига “Бунёдкор” ФК ўз миннатдорчилигини билдиради. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика