Latest news

02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  9 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  25

“Бунёдкор” олтинчи бор финалда! News

“Бунёдкор” олтинчи бор финалда!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби ўз тарихида олтинчи бор мамлакат кубоги финалида иштирок этади.

“Қалдирғочлар” бунгача иштирок этишган бешта финалнинг учтасида зафар қучишган. 2008 “Пахтакор”, 2010 “Шўртан” ва 2012 йил “Насаф” жамоалари доғда қолдирилган бўлса, 2007 ва 2009 йилги мавсумларда “Пахтакор” жамоасига имконият бой берилган.

Айни дамда жамоамизда бўлган футболчилардан тезкор ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов “Бунёдкор” билан тўртта финалда қатнашган. Фақатгина у 2010 йил “қалдирғочлар” сафида бўлмаганлиги боис “Шўртан”га қарши баҳсда иштирок эта олмаган. Хайрулла Каримов ва Саҳоб Жўраев “Бунёдкор” таркибида бунгача уч маротаба кубокнинг ҳал қилувчи ўйинларида ҳаракат қилишган.

Ўтган йилги Ўзбекистон кубоги финалида ҳам “Бунёдкор”га айнан Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилганди. Бироқ ўйинда катта ташаббусга эга бўлган Миржалол Қосимов шогирдлари “аждарлар” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишиб, бош совринга эга чиқишган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида кечадиган Ўзбекистон кубоги финал баҳси 25 сентябрь куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика