Latest news

18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  5 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0

"Бунёдкор" офиси МИБ томонидан муҳрлангани ростми? Улуғбек Мирзаев билан суҳбат News

"Бунёдкор" офиси МИБ томонидан муҳрлангани ростми? Улуғбек Мирзаев билан суҳбат

Мураббий Сергей Лушан "Бунёдкор" клубида қолиб кетган қарзлари бўйича давлат органларига мурожаат қилганидан барчанинг хабари бор.

Бугун "Бунёдкор" клуби офиси муҳрлангани ва клубга тегишли автобуслардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилгани ҳақида хабарлар чиқди. Биз ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаевга мурожаат қилдик.

"Тўғри Чилонзор МИБ вакиллари келиб "Бунёдкор" клубига тегишли автобус, енгил автомобилларни банд қилишди. Яъни транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Ходимларимиз ишлайдиган офислар эса муҳрланди. Бугун ушбу ҳолат юзасидан Республика Мажбурий Ижро Бюросига бордим. Аслида Лушан талаб қилаётган суммани битта автобусни сотиш орқали тўлаб юборишимиз мумкин. Шу боис офисларимиз муҳрланиши ортиқча эди. Вазият кўпчилик ўйлаганчалик ваҳимали эмас. "Бунёдкор" клуби кўп қийинчиликлардан ўтди, бундан ҳам ўтади. Тўғри айни пайтда клуб ҳисоб рақамида бунча пул йўқ. Аммо яқин кунларда бир қатор реклама ҳамкорларимиздан пул тушиши кутилмоқда. Бундан ташқари "Пахтакор" клуби Акром Комилов бизнинг академиямизда ўқигани учун пул ўтказиши лозим, Шоҳруз Норхоновни "Сўғдиёна"га трансфер қилганмиз, Даврон Умировни ижарага берганмиз. Мана шу пуллар тушиши билан "Бунёдкор" бу муаммони ҳал қилади. Бу йилги харажатлар сметасида кўзда тутилмаган жуда кўплаб харажатлар пайдо бўлаётганидан футбол жамоатчилиги жуда яхши хабардор.

2015-2016 йилларда "Бунёдкор"да ишлаб кетган Сергей Лушан ва Бахтиёр Бобоев Лушаннинг бош мураббий сифатидаги шартномасига 2015 йил учун 400 миллион сўм, 2016 йил учун ҳам 400 миллион сўм, жами 800 миллион сўм кўтарма пулларини ёзишган экан. Лекин негадир Бобоев раҳбарлигида бу пулларни олишмаган ва ҳозиргача қарз тўланмай келмоқда. Зукко футбол мухлислари Лушан нима мақсадда ҳар йили жамоага янги легионерларни олиб келганини жуда яхши билишади. Шунча йил бу жамоада ишлаганлар инсонийликни бир четга суриб қўйишди.

Якунда шуни айтмоқчиманки, яқин кунлар ичида биз ҳам Сергей Лушан устидан давлат пулларини ўзлаштириш бўйича прокуратурага ариза ёзамиз. Бу мураббий қўл остида "Бунёдкор" ҳозиргидан бир неча баробар катта сметага эга бўлган ва Осиё чемпионлар лигасида биронта ўйинда ғолиб бўла олмаган йиллар ҳам бўлганини барча яхши эслайди", - дейди Улуғбек Мирзаев championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика