Latest news

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  1 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

«Бунёдкор» – «Нефтчи». 0:1. "Нефтчи"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади! News

«Бунёдкор» – «Нефтчи». 0:1. "Нефтчи"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади!

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Нефтчи» учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
 
                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ



18:00 - «Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) 0:1

Гол: Рўзимбой Аҳмедов 25.


Ҳакамлар:
 В. Коваленко (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Бунёдкор”:  45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов ( 4.Хайрулла Каримов 51), 6.Анвар Ғофуров,  9.Минори Сато, 11.Мирзоҳид Ғофуров(40.Темур Аюпов 45), 14.Воҳид Шодиев, 15.Обид Жўрабоев,  16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов (39.Элдор Шомуродов 80), 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев
Захира: 1.Павел Бугало, 8.Жавлон Иброхимов,  20.Самир Бекрич,  48.Акрамжон Комилов

"Нефтчи": 30.Евгений Черемисин, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёржон Ёқубов ( 21.Мухсинжон Убайдуллаев 84),  7.Мансуржон Саидов, 18.Жавохирбек Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов,  22.Рўзимбой Аҳмедов ( 10.Муродбек Бобожонов, 62), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Сардор Раҳмонов,  38.Аббосбек Махсталиев, 44.Умиджон Қодиров
Захира: 1.Сергей Смородин, 4.Ойбек Нурбоев, 8.Акмал Холматов, 9.Шерзод Ҳакимов, 28.Абдуллоҳ Олимов

Огоҳлантиришлар: Эрматов 11, Минори 14, Пўлатов 58, Саидов 77.

Четлатиш: Шодиев 82.



Сизлар билан бирга ўйинни Азиз Тўхтамуродов кузатиб борди. Фурсатдан фойдаланиб "Нефтчи" мухлисларини ғалаба билан табриклаб қоламиз! Кейинги ўйинларда кўришгунча соғ-омон бўлинг!

90+5. Ва ниҳоят ўйин якунланди!!! Қизиқарли кечган ўйинда "Нефтчи" "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди - 0:1!


90+4. Рашидовнинг боши билан берган зарбаси жуда кучсиз ва ноаниқ кўриниш олди.


90+2. Мезбонлардан яна бир ҳужум. Аммо, самарасиз...


90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

89. Шомуродов узатиб берилган тўпга етиб бора олмади. Акс ҳолда ҳавфои вазият кўришимиз мумкин эди.


87. Мансур Саидов ижросида зарба. Аммо тўп жуда юқорига қараб кетди!


86. Шундоқ ҳам ўйини қовушмаётган "Бунёдкор"ни Шодиев қийин аҳволга солиб қўйди!


84. "Нефтчи"да ўзгариш. Ёқубов ўрнига Убайдуллаев ўйинни давом эттиради.


82. Воҳид Шодиевга қизил карточка! Аббос Маҳстлалиевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун!


80. "Бунёдкор"да ўзгариш. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушди!


77. Мансуржон Саидов Рашидовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка ишлаб қолди.


76. Зарбаааа!!!! Аюпоооов! Яна Черемисин жамоаси жонига оро кирмоқда!!!


73. Шодиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


70. Меҳмонлар ҳавфли қарши ҳужум уюштиришлари мумкин эди. Аммо, Муродбек Бобожонов шошиб қолди.


66. "Нефтчи" олдинга ўтмоқда. Ўнг қанотдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди меҳмонлар. Аммо, зарба самарасиз якунланди.


62. Ўзгариш. Мурод Бобожонов майдонга туширилди. Рўзимбой Аҳмедовнинг ўрнига.


60. Зарбаааа!!! Рашидов! Черемисиндан ажойиб сейв!!! Қойил!


58. Шукурали Пўлатовга огоҳлантириш. Тўпни қўли билан ўйнагани учун. "Нефтчи" дарвозаси яқинида жарима зарбаси!


57. Умуман, ўйин шиддатли давом этмоқда! Голнинг ҳиди келмоқда, азизлар!


55. Зарбааа!!! Аюпов!!!  Кейин эса Рашидов. Аввалига дарвоза тўсини, кейин эса ҳимоячилар гол бўлишига йўл қўйишмади!


51. Ўзгариш. Акмал Шораҳмедов ўрнига Хайрулла Каримов майдонга тушди. "PENALTY" лойиҳасининг илк меҳмони :)


50. Меҳмонлар иккинчи таймни фаол бошладилар! Иккита ажойиб имкониятдан Рўзимбой Аҳмедов фойдалана олмади!


49. Яна зарбаааа!!! Яна Рўзимбой! Бу сафар Акбар Тўраев жамоаси жонига оро кирмоқда!


47. Зарбаааа!!! Дарвоза устунииии!!! Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни 0:2га етказиши мумкин эди.


46. "Бунёдкор"да ўзгариш. Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Темур Аюпов туширилди.

Иккинчи бўлим бошланди!


Кеча ушбу жамоалар ёшлари ўртасидаги ўйинда "Бунёдкор" ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганлар. Ўйиндаги ягона голни Нодир Мавлонов 90+3 дақиқада киритган.


Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, "Нефтчи" мухлислари севимли жамоаларини фаол тарзда қўллаб-қувватламоқдалар. Ҳа, водийлик мухлисларга қойил қолмасдан иложимиз йўқ! 

ТАНАФФУС!

Биринчи бўлим якунланди!

45. Меҳмонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилгандилар. Лекин, Анвар Ғофуров тактик фол эвазига рақибини тўхтатиб қолди.


43. "Бунёдкор" олдинга ўтишга интилмоқда. Аммо, ҳозирча бу фойда бермаяпти.


40. Яна зарбаааа!!! Бу сафар Воҳид Шодиев! Бу сафар дарвоза устуни...


39. Анвар Ғофуров жарима майдони ичига тўпни оширди. Черемисин ўз ўрнида!

36. Зарбааа! Акмал Шораҳмедовнинг берган зарбаси ҳавфли кўриниш олди. Аммо, бефойда... Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.


35. Баҳтиёр Еқубов ўнг қанот ҳимоячиси. У Сардор Рашидовга бугун имконият бермаяпти.


33. Аммо, Рашидовнинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпи самарасиз бўлди.


32. Жарима тўпи. Энди меҳмонлар дарвозаси томонга.


30. Шукурали Пўлатовнинг жаримадан берган зарбаси Тўраев дарвозаси тепасидан ўтиб кетди. Зарба, ҳавфли кўриниш олганди.


28. Ўйин асосан майдоннинг чап томонида, яъни мезбонлар дарвозаси жойлашган қисмида давом этмоқда.


25. ГООООЛ!!! Рўзимбой Аҳмедов. "Нефтчи" ҳисобни очди - 0:1!


24. ПЕНАЛЬТИ! "Бунёдкор" ҳимоячилари рақиб футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитишди.


20. Воҳид Шодиевнинг узоқдан берган зарбаси майдон ташқарисига чиқиб кетди.


17.  Жамоалар мухлислари ўз суюклиларини фаол тарзда қўллаб-қувватламоқдалар!


14. Сато Минори огоҳлантирилди. Ҳуштак чалинмасдан жарима зарбасини бергани учун.


12. Рўзимбой Аҳмедов рақиб жарима майдони ичида ҳимоячига нисбатан қўполлик ишлатди.


11. Дилёрбек Эрматов огоҳлантирилди.

10. Ўз ўрнида фарғоналик ҳимоячилар ҳам тартибли футбол намойиш этаётганликларини таъкидлаб ўтишимиз лозим.


7. Тўп назорати ҳозирча "Бунёдкор" томонда.


4."Бунёдкор" ижросимда бурчак тўпи. Бироқ, "Нефтчи" ҳимоячилари рақиб ҳужумчиларига имкон бермадилар.

1. Ўйинни "Нефтчи" футболчилари бошлаб беришди!

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекситон чемпионати 7 тур доирасидан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика