Latest news

22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  3 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  7 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  4 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3

«Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛ-2014да ўйнайди News

«Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛ-2014да ўйнайди

Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитаси Осиё Чемпионлар лигасининг 2014 йилги мавсуми учун квоталарни тасдиқлади.
Унга кўра, Ўзбекистондан учта жамоа ОЧЛ-2014 йўлланмасига эга бўлди.

26 ноябрь, сешанба куни ОФК Ижроия қўмитаси Осиё Чемпионлар лигасининг келаси мавсумлари учун бир қатор қарорларни эълон қилди. Унга кўра, кейинги уч йил давомида мусобақа финали уй-сафар тизимида ташкил этилади. Бундан ташқари, мусобақа ярим финалига қадар ОЧЛ иштирокчилари ўз минтақалари (Шарқ ва Ғарб) доирасидаги рақибларга қарши тўп суришади.

Қўмита, шунингдек, 2014 йилги мавсум учун Осиё Чемпионлар лигаси учун квоталар сонини ҳам белгилади. Унга кўра, Ўзбекистонга 1+2 (бир жамоа («Бунёдкор») бевосита гуруҳ босқичидан, яна икки жамоа («Локомотив» ва «Насаф») эса саралаш босқичларидан мусобақага қўшилади) кўринишида квота ажратилди. Қайд этиш жоиз, 2013 йилги мавсумда Ўзбекистон жамоалари («Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив») ОЧЛда 2+1 квотаси билан иштирок этган эди.

2014 йилги ОЧЛ баҳсларида Шарқий минтақада Сингапур, Гонгконг, Вьетнам, Ғарбий минтақада эса Ҳиндистон, Иордания, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кувайт клублари ҳам иштирок этишади. ОЧЛдаги барча иштирокчилар учун ажратилган квоталар билан қуйида танишишингиз мумкин:

ШАРҚ
Япония – 4;
Жанубий Корея – 4;
Хитой – 3+1;
Австралия – 2+1;
Таиланд – 1+2;
Сингапур – 0+1;
Гонгконг – 0+1;
Вьетнам – 0+1.

ҒАРБ
Эрон – 4;
Саудия Арабистони – 4;
БАА – 3+1;
Қатар – 2+2;
Ўзбекистон – 1+2;
Ҳиндистон – 0+1 (Ҳиндистон клуби Шарқий зонада ўйнайди);
Иордания – 0+1;
Уммон – 0+1;
Баҳрайн – 0+1;
Ироқ – 0+1;
Кувайт – 0+1.

ОЧЛ-2014га қуръа ташлаш маросими 10 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика