Latest news

00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:30Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз" (онлайн ҳисоб)  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  2 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12

«Бунёдкор» клуби раҳбариятида ўзгариш бўлгани расман тасдиқланди News

«Бунёдкор» клуби раҳбариятида ўзгариш бўлгани расман тасдиқланди

Кеча сайтимизда «Бунёдкор» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ишдан олинганлиги, унинг ўрнига Айниддин Ғиёсов вақтинча бош директор этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик. «Бунёдкор» клуби бугун ушбу хабарни тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Бунёдкор» ФК МЧЖ устав капиталидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Гиссарнефтгаз» МЧЖ, «Кўкдумалоқгаз» МЧЖ ҚҚ, «Нефтгазмонтаж» МЧЖларга тегишли улушлар топшириш-қабул қилиш далолатномаларга асосан Ўзбекистон Республикаси  Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган.
Шунга кўра ҳамда таъсисчи ўзгариши муносабати билан 2020 йил 7 августда «Бунёдкор» ФК МЧЖ ягона таъсисчисининг қарори қабул қилинди.

«Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти ягона таъсисчисининг 1-сонли
ҚАРОРИ


2020 йил 7 август Тошкент шаҳри

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддасига асосан қуйидаги масалалар юзасидан қабул қилинди:
1. «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг директорини лавозимидан озод этиш тўғрисида.
2. «Бунёдкор» ФК МЧЖга директор вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш тўғрисида.
3. «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш.

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига асосан жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият иштирокчиларини умумий йиғилишини мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ хўжалик жамиятларининг ижро органи (раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари) танлов асосида юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассислар орасидан танлаб олиниши белгиланган.

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан қуйидагича қарор қабул қилинди:
1. «Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти директори Мирзаев Улуғбек Абдусатторович билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 10 августдан бекор қилинсин.
2. «Бунёдкор» ФК МЧЖда тижорат директори ва лицензиялаш бўйича менежер лавозимида ишлаб келаётган Айниддин Гиясов Кутпиддиновичга «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг директори вазифасини вақтинча бажариш юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш
агентлиги директори С.Бекенов

Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика