Latest news

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  31 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  26 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  54 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  26 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

“Бунёдкор-Kids” энди Самарқандда! News

“Бунёдкор-Kids” энди Самарқандда!

“Бунёдкор” футбол клуби ва академияси раҳбариятининг таклиф-ташаббусига кўра шу кунларда “Бунёдкор-Kids” Самарқанд шаҳрида ҳам кириб боради.

“Бунёдкор” футбол клуби давлатимиз раҳбарининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарорини ҳаётга татбиқ этиш йўлида яна бир қадам ташлади. Хабарингиз бор, уч йил аввал Бухорода “Бунёдкор” академиясининг “Бунёдкор-Kids” филиали фаолиятини бошлаган эди.  Маҳаллий футбол жонкуярлари Азизбек Жалолов ва Шерали Ҳусеновнинг жонбозлиги, меҳнатсеварлиги ўлароқ самарали фаолият олиб бораётган “Бунёдкор-Kids”да энди самарқандлик иқтидорли болалар ҳам миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўрганишлари мумкин бўлади. Куни кеча “Бунёдкор” футбол клуби директори Шерзод Ҳақбердиев, “Бунёдкор” академияси директори Баҳодир Маҳкамов ва “Бунёдкор-Kids” Бухоро филиали расмийлари Азизбек Жалолов ҳамда Шерали Ҳусенов иштирокида фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашув ўтказилди.

“Бунёдкор” академияси нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Осиёнинг икки юлдузли академияси номи остида фаолият юритиш янада масъулиятни талаб этади. “Бунёдкор” академиясининг Бухоро филиали уч йиллик фаолияти давомида вилоятда ўз номига эга бўлиб улгурди. Бугун “Бунёдкор-Kids” Бухорода болаларни катта футболга етаклайдиган энг яхши даргоҳлардан бири десак муболаға бўлмайди. Уч йиллик тажриба катта-катта режа ва мақсадлар учун йўл очди. Таъкидлаганимиздек, “Бунёдкор-Kids” энди Самарқанд шаҳрида ҳам ўз фаолиятини бошлайди. “Бунёдкор” футбол клуби ва академияси раҳбариятининг таклиф-ташаббусига кўра шу кунларда “Бунёдкор-Kids” Самарқанд шаҳрида ҳам “кириб боради”.

Уч йил аввал ерга қадалган ниҳол бугун азим дарахтга айланишни бошлади. Шерзод Муродович Азизбек Жалолов ҳамда Шерали Ҳусеновга “Бунёдкор-Kids”нинг Бухоро филиали тажрибасидан келиб чиққан ҳолда нафақат Самарқандда, балки юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам “Бунёдкор” академияси филиалларини очиш таклифини берди. Албатта миллионлар ўйинининг ҳақиқий жонкуярлари бу таклифни қабул қилди ҳамда азим шаҳар Самарқанддан сўнг “Бунёдкор-Kids”нинг географиясини кенгайтиришда давом этишларини таъкидлашди. Табиийки, “Бунёдкор” футбол клуби ва академияси “Бунёдкор-Kids”нинг фаолияти яна кенгайиши ҳамда самарали бўлишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика