"Бунёдкор" кеча қандай тарихий кўрсаткич қайд этди?
22 jun 09:30
News
"Бунёдкор" кеча қандай тарихий кўрсаткич қайд этди?
Суперлиганинг кечаги учрашувларига оид фактларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.
"Бунёдкор" - "Олимпик" учрашувида бош ҳакам мезбонларнинг икки футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов ва Фране Чирякка қизил карточка кўрсатди. "Қалдирғочлар" учрашувни 9 киши бўлиб тугатишга мажбур бўлди. "Бунёдкор" футболчилари Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи марта битта ўйинда иккита қизил карточка олди.
Маълумот учун, "Бунёдкор" 2007 йилдан буён Ўзбекистон Суперлигасида (Олий лига) ўйнаб келмоқда.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments