Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Бунёдкор” футбол академияси ОФК томонидан “икки юлдузли” мақом олиш арафасида News

“Бунёдкор” футбол академияси ОФК томонидан “икки юлдузли” мақом олиш арафасида

Бугун, 29 октябрь куни, Осиё Футбол Конфедерациясининг махсус комиссияси “Бунёдкор” футбол клубига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад “Бунёдкор” футбол клуби академиясини кўздан кечириш ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби академиясининг “икки юлдузли” мақом талабаларига жавоб бериш масаласини кўриб чиқишдан иборат эди. Баҳолаш комиссияси аъзолари сифатида юртимизга ОФК вакиллари – асли венгриялик Ласло Иштван Салай ҳамда асли Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган Рашид амир Рашид Саид ал-Бедвавий ташриф буюрди. Салай ОФКнинг техник директори муовини ҳамда Ёшлар футболини рифожлантириш бошқармаси бошлиғи ва Саид ал-Бедвавий Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу комиссияга ЎФАнинг техник директори Шавкат Имомов ҳам ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида комиссия аъзолари дастлаб “Бунёдкор” футбол клуби ҳамда “Бунёдкор” стадиони билан танишди. Шундан сўнг, меҳмонлар “Бунёдкор” академиясининг барча бўғинлари билан батафсил танишиб чиқди. Ташриф давомида академияда тарбияланувчиларнинг яшаши ва футбол билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар комиссия аъзоларида илиқ таассурот қолдирди. ОФК Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи жаноб Ласло Салайнинг дастлабки хулосаларидан айтиш мумкинки, “Бунёдкор” футбол клуби академияси ОФКнинг “икки юлдузли” мақоми талабларига тўла жавоб беради ва футбол билан шуғулланиш учун академияда барча шароитлар яратилган. Бироқ, бу баҳолаш комиссиясининг дастлабки хулосаси, расмий қарор бир ой ичида қабул қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон миқёсида футбол академиялари уч хил бронза, кумуш, олтин ёки “бир юлдузли”, “икки юлдузли”, “уч юлдузли” даражада баҳоланади. “Барселона”, “Аякс”, “Спортинг” каби клублар футбол академиялари “уч юлдузли” академиялар тоифасига киради. Ва фахр билан айтиш мумкинки, “Бунёдкор” футбол клуби академияси Марказий Осиёдаги “икки юлдузли” мақомига талабагор бўлган дастлабки футбол академияси ҳисобланади. 

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика