Latest news

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  15 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  19 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

“Бунёдкор” ФК 11 ёшда! News

“Бунёдкор” ФК 11 ёшда!

Tags :  Бунёдкор
Бугун “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганига роппа-роса 11 йил тўлди.
Клуб 2005 йилнинг 6 июль санасида ташкил топган. Ўшанда “Қурувчи” номи остида фаолият юрита бошлаган жамоа хаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати орқали биринчи лигага йўлланма берувчи ўтиш турнирининг финал босқичида иштирок этган. Мусобақа якунига кўра, “Қурувчи” биринчи лигага берилган йўлланмаларнинг бирини қўлга киритган.

2006 йил биринчи лига баҳслари якунларига кўра “Қурувчи” (38 учрашув, 27 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубия билан) олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Олий лигадаги дебют мавсумдаёқ “Қурувчи” ички мусобақаларда бир неча янги рекордлар ўрнатди. Мамлакат грандлари билан учрашувларда энг кўп гол уриш, энг кам гол ўтказиш, энг кўп очко жамғариш каби кўрсаткичларда янги саҳифалар очилди. Қолаверса, дебютант жамоа вакили Илҳом Мўминжонов мавсум якунига кўра чемпионатнинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди.

2008 йилнинг 3 августидан бошлаб жамоа номи “Қурувчи”дан “Бунёдкор”га ўзгартирилди. Қисқа фурсат ичида “Бунёдкор” беш карра мамлакат чемпиони, икки карра вице-чемпион, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги эгасига айланди. “Бунёдкор” қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигасида икки марта ярим финалга қадар етиб борди. 2008 йилда “Бунёдкор” футболчиси Сервер Жепаров Осиёнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Қитъамиз футболининг энг нуфузли ташкилоти – ОФК 2015 йил якунларига кўра, “Бунёдкор” ФК хизматларини яна бир бор эътироф этди. Мавсум якунида аниқланган Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясининг якуний учлик рўйхатини тўлиқ “қалдирғочлар” тўлдиришди ва якунда ғолиблик Достонбек Ҳамдамовга насиб этди. Ўтган вақт мобайнида “Бунёдкор” бренди нафақат Осиёда, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалди.

Худудимизда ягона, замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган ва барча қулайликларга эга бўлган “Бунёдкор” стадионида барпо этилди. Клуб қошидаги футбол мактаби кун саъйин янги-янги марраларни кўзлаган ҳолда фаолият юритмоқда. “Бунёдкор” тарбияланувчилари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларида ҳаракат қилишмоқда.

Фаолияти давомида “Бунёдкор” билан боғлиқ бўлган барча инсонларни – мураббийлар, футболчилар, мухлислар, ишчи ходимлар, ҳомийлар ва бошқаларни чин дилдан муборакбод этамиз. Ишонамизки, жамоамиз ҳали янгидан-янги марраларни забт этиб, мухлисларга ёрқин ғалабаларни тақдим қилади.

11 ёшинг муборак, “Бунёдкор”!
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика