Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  5 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

"Бунёдкор" энди футболчиларга овқат бермайдими? News

"Бунёдкор" энди футболчиларга овқат бермайдими?

"Бунёдкор" клуби бугун Суперлиганинг 9-тури доирасида "Бухоро" билан ўйнади.

Мазкур учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳозирги ёзадиганларимиз ўйин ҳақида эмас.

Кеча жамоа аъзолари ўйиндан бир кун олдин доимгидек клуб базасида йиғилган ва футболчилар ўша ерда қолишган. Бироқ машғулотлардан қайтган футболчилар базада кейин кечки овқат йўқлигидан хабар топишган. Бундан хайрон бўлган футболчилар ўртада пул йиғиб кечки овқат қилишган.

Бугун "Бухоро"га қарши баҳсдан кейин ҳам худди шу вазият такрорлангани ҳақида хабар топдик. Тўғри "Бунёдкор"нинг кўплаб футболчилари Тошкентда яшайди ва ўз уйларига кетишади, базада 15 нафарга яқин ёш футболчилар истиқомат қилишади.

"Бунёдкор"да яқиндагина раҳбарият ўзгарди. Эшитишимизга қараганда, янги раҳбар клуб аъзолари билан кўришмаган ҳам, танишмаган ҳам. Балки бундан кейин барчаси ўзгаргандир, балки энди "Бунёдкор" футболчилари базада ўз ҳисобларидан овқатланишга мажбур бўлишар. Клубда молиявий муаммолар бўлиши мумкин. Пул йўқдир, аммо нима бўлган тақдирда ҳам майдонга тушиб ўйнаётган футболчиларда ҳеч айб йўқ.  

Тез орада бу вазият ижобий ҳал этилади деб умид қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика