Latest news

19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  13 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  1 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  1 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  3 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  18 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  19 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   55

"Бунёдкор" - "Динамо" 1:0. "Қалдирғочлар"да кичик ғалаба! News

"Бунёдкор" - "Динамо" 1:0. "Қалдирғочлар"да кичик ғалаба!

Олий Лига 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляцияси билан шу ерда танишиб боришингиз мумкин бўлди.

"Бунёдкор" (Тошкент) - "Динамо"(Самарқанд) 1:0 

Гол: Рашидов 78.

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл), Санжар Шоюсупов (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Ҳакамлар назоратчиси: Артём Арутюнов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Фарҳод Магаметов (Тошкент)

"Бунёдкор": Зухуров, Шораҳмедов, Каримов (с), Ғофуров, Зуаги, Иброҳимов, Минори, Жўрабоев, Рашидов, Собирхўжаев, Аюпов.

Захира: Тўраев, Бердиев, М Ғофуров, Милошевич, Бекрич, Исмоилов, Нуриев.

"Динамо": Мельничук, Маматказин, Фомин, Зокиров, Ибрагимов, Холмуродов, Азимов (Шарипов 68), Шарофутдинов, Муродов Шарипов,(И. Шарипов 67 (Абдусалимов 86), Чипов, Агалиев.

Захира: Худоёров, Исроилов, Смольяченко,  Тўйчибоев, Т Шарипов.

Огоҳлантиришлар: Каримов 41.



90+3. Ўйин якунланди! Ушбу ғалаба билан "Бунёдкор" мухлисларини табриклаб қоламиз. Биз билан бирга бўлганлигингиз учун раҳмат!


90+2. "Динамо" томонидан уюштирилган яна бир ҳужум самарасиз якунланди.


90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.


86. Ислом Шарипов жароҳати сабабли майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Фирдавс Абдусалимов давом эттиради.


83. Ислом Шарипов Минорига нисбатан жарима майдрнчаси атрофида қўполлик ишлатди.


81. "Бунёдкор"да ўзгариш. Аюпов ўрнига Анвар Бердиев ўйинни давом эттиради.


78. ГООООООЛЛЛ! РАШИДООООВ!!! Жарима майдони ичида Сато билан амалга оширилган комбинациядан сўнг футболси ҳисобни очмоқда!


72. Рашидов ижросида ажойиб зарбааа! Лекин, тўп бироз дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.


71. Симуляция учун Зуаги огоҳлантирилди.


70. Зарбаааа! Зуагида ажойиб имконият бўлганди. Лекин яна меҳмонлар посбони маҳорат кўрсатди.


68. "Динамо"да яна ўзгариш. Т. Шарипов Азимовнинг ўрнига майдонга тушди.


67. Ўзгариш. Муродов ўрнига И. Шарипов майдонга тушди.


66. Чипевнинг зарбасии! Энди Зуҳуровдан сейв!


64. Зарбааааа! Рашидооооовв!! Бироқ, рақиб дарвозабони ўз ўрнида!


60. Икки жамоа мураббийлари ҳам ўринларидан турганича шогирдларига кўрсатма бермоқдалар.


56. Энди Собирхўжаевнинг берган зарбаси ноаниқ...


54. Хавфли вазияяят! Меҳмонлар томонидан уюштирилган ҳужум Николай Чипевнинг бироз ноаниқ бўлган зарбаси билан якунланди...


50. Комил Шарофитдиновнинг берган зарбасини Зуҳуров ушлаб олди.


47. Обид Жўрабоевга нисбатан қўполлик ишлатишди.


Иккинчи бўлим бошланди!


Танаффус!


Биринчи бўлим якунланди.


45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.


42. Фомин қулай имкониятдан фойдалана олмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди...


41. Хайрулла Каримов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.


39. Минори ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


38. Тўп назорати "Бунёдкор"да.


32. Азиз Ибрагимовнинг берган зарбаси юқорига қараб йўл олди.


29. Тимур Аюпов Сато Минори ҳаракатланишига ҳалақит берди ва ҳужум ўз ўзидан йўққа чиқди.


26. Азиз Ибрагимов рақиб жарима майдонида тўпни қўлиб билан ўзига ташлаб олди ва ҳакам хуштакни чалди.


22. "Динамо" Тошкентга стадионни томоша қилишга келмаганини исботлашга уриняпти.


21. "Бунёдкор" гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлди. Тўп қаршисида Зуаги. Шакернинг зарбаси жонли деворга тегди халос.


19. "Бунёдкор" тули хил усуллар билан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уриняпти, аммо ҳозирча бефойда.


16. "Динамо"нинг стандартини рақиблар қайтаришди, аммо иккинчи тўлқиндаги ҳужум зарба билан якунланди. Лекин жуда ноаниқ.


12. "Бунёдкор" бурчакдан тўпни ўйинга киритди.  Жарима майдонига узатиб берилган тўп Темур Аюповга тушди, аммо Аюпов рақиб қаршилиги туфайли тўпни дарвозага кирита олмади.


7. Рашидов жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, аммо тўп жонли девордан уёғига ўтмади.



6. Ғофуров Отабек Зокировга қарши қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси хавфли чиқди, аммо бу тўпга меҳмонлардан ҳеч ким ета олмади.


5. Зуаги Криштиану Роналудга тақлид қилиб қора бутсаларда майдонга тушибди.


2. Илк дақиқалардан мезбонлар тезкор гол киритишга ҳаракат қиляпти.


1. Ўйинга старт берилди.


Учрашувни "Бунёдкор" бошлаб беради.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Бугунги ўйинга 800дан ортиқ мухлис ташриф буюрган.

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! "Бунёдкор" - "Динамо" ўйинидан матнли трансляцияни бошлаймиз!



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика