Latest news

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 "Mixed zone" News

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 "Mixed zone"

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

. Ушбу учрашувдан сўнг, иккала жамоа футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. 


“Бухоро” футболчиси Артём Филипосян

“Биринчи навбатда “Бунёдкор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндаги ҳисобни биз очдик, “Бунёдкор” дарвозамизга 3та тўп киритиб ғалабани илиб кетди. Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик, дейб ўйлайман. Бизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди, афсуски улардан фойдалана ололмадик. Бу футбол, мағлубият бўлиб туради. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди. “Бухоро” жамоаси сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этмаган эди. Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда йўл қўйилган хатолар бизга қимматга тушди. Тўғрисини айтсам, ушбу ўйинда бизга омад етишмади. Жарима зарбасидан ошириб берилган тўпга Бобир Омонов боши билан зарба берди, афсуски тўп дарвозага киришни истамади. Шундан сўнг, қарши ҳужумда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ўйин яхши бўлди, шунчаки омадимиз келмади”, - дейди Артём Филипосян


“Бухоро” футболчиси Баходир Насимов 

“Бунёдкор” билан бўлган ўйиндаги мағлубиятга ўзимиз сабабчи бўлдик. Ўзимизнинг хатоларимиз туфайли “Бунёдкор” ғалабани қўлга киритди. Ўзимиз яратган имкониятларимизни голга айлантира олмадик. Собиқ жамоамга қарши ўйин миен учун қийин бўлмади. суперлига жамоаларининг барчаси деярли бир хил. Бизни мақсадимиз, фақат ғалаба қозониш эди. Футболда ёзилмаган қойди бор. Сен урмасанг сенга уришади”, - дейди Баходир Насимов.


“Бунёдкор” футболчиси Филип Райевац

“Бухоро” билан бўлган учрашув қийин бўлди. Асосийси биз ғалаба қозондик. Биз жиддий жамоа эканлигимизни намойиш эта олдик. Жамоанинг ички муҳити аъло даражада. “Бунёдкор” жамоаси сафида дастлабки голимни урдим. Бундан хурсандман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман”, - дейди Филип Райевац



Акром Комилов 

“Бухоро”га қарши учрашувда биз кўпроқ ҳужумни амалга оширдик. Лекин уларга қарши қийин учрашувни ўтказдик. Дарвозамизга гол бўлган вазиятда битта футболчини айблай олмайман. Ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордикми, демак бунда барчани айби бор. Ҳимоядан тезда қарши ҳужумга ўтиш бизнинг энг кучли тарафимиз. Ҳимояда тўпни кўпроқ ушлаб турамиз ва шошилмасдан ҳужумга ўтамиз”, - дейди Акром Комилов.


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика