Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  10 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  37 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

"Бунёдкор" бугун Гана терма жамоаси билан ўйнайди News

"Бунёдкор" бугун Гана терма жамоаси билан ўйнайди

Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби айни пайтда БААда хорижий йиғинни ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Сергей Лушчан бошчилигидаги жамоа бугун, 10 январь куни Дубайдаги "The Sevens" стадионида Гана миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Аврам Грант бошчилик қилаётган терма жамоа Африка миллатлар кубогига тайёргарлик кўрмоқда. 14 январь куни Габон мамлакатида старт оладиган мусобақада Гана терма жамоаси илк ўйинни 17 январда Угандага қарши ўтказади.

"Бунёдкор" - Гана учрашуви 10 январь куни Дубай вақти билан соат 17:00да (Тошкентда 18:00 бўлади) старт олади.

Гана терма жамоаси таркибида айни пайтда Асамоа Гьян, Эммануэль Агеманг Баду, Андре Айю, Жонатан Менса, Кристиан Атсу, Вакасо Муборак, Жордан Айю каби машҳур футболчилар фаолият олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" БААдаги йиғин доирасидаги илк учрашувни "Ал Шааб"га қарши ўтказди. Унда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Бунёдкор" ушбу йиғинда яна бир қатор жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишади.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика