“Бунёдкор” бугун Эроннинг “Пирузи” клуби билан ўйнайди
14 jan 2015 14:15
News
“Бунёдкор” бугун Эроннинг “Пирузи” клуби билан ўйнайди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун БАА йиғини доирасидаги ўзининг учинчи назорат учрашувини ўтказади.
Бунгача “қалдирғочлар” Нидерландиянинг “Фейеноорд” клуби билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этишиб, Дубайнинг “Ал-Шабаб” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. Учинчи спарринг рақиб сифатида Эроннинг энг номдор клубларидан бири бўлмиш Теҳроннинг “Пирузи” клуби танланган.
“Бунёдкор” ва “Пирузи” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви бугун, 14 январь куни “Жебел Али” мажмуаси майдонида маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкентда 19:00 бўлади) бошланади.
“Бунёдкор” ва “Пирузи” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви бугун, 14 январь куни “Жебел Али” мажмуаси майдонида маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкентда 19:00 бўлади) бошланади.
Link :
Source : bunyodkor.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments