Latest news

11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0

"Бунёдкор": Болалар футболи. 2-босқич. 9-тур News

"Бунёдкор": Болалар футболи. 2-босқич. 9-тур

11 октябрь куни футбол клуби тарбияланувчилари ўртасида Тошкент шаҳар биринчилигининг 2-босқич 9-тур учрашувлари ўтказилди.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақада жамоамиз номидан Бунёдкор-А ва Бунёдкор-Б иштирок этади ва мусобақада ғолиблик учун асосий давогарлардан ҳисобланишади.

Бунёдкор-А бу гал ўз уйида Локомотивнинг турли ёш тоифасидаги жамоаларини қабул қилди. Бунёдкор-Б эса РОЗК меҳмони бўлди. Эслатиб ўтамиз, Бунёдкорнинг 2003 йилда туғилган футболчилари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Мухтор Ўразалиев хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда қатнашаётганликлари боис шу ёшдаги болалардан тузилган жамоаларимизнинг ўйинлари бошқа кунга қолдирилди.

Бунёдкор-А Локомотив 2:1 2005 й
Бунёдкор-А Локомотив 2:3 2004 й
Бунёдкор-А Локомотив 1:0 2002 й
Бунёдкор-А Локомотив 2:0 2001 й
Бунёдкор-А Локомотив 6:0 2000 й
Бунёдкор-А Локомотив 3:0 1999-98 йй.

Мазкур қарама-қаршиликларда 6 учрашув бўлиб ўтди. Шулардан 5 тасида бунёдкорчилар зафар қучишди. Меҳмонлардан фақатгина бир жамоа уйга ғалаба билан қайтишга эришди. Ўзаро учрашувларда қалдирғочлар 15, темирйўлчилар 3 очко ишлашди. Бунёдкор-А рақиблари дарвозаларига 16 бор йўл топа олган бўлса, Локо футболчилари 4 марта дарвозани ишғол қилишди. Энг йирик ҳисоб 2000 йилда таваллуд топганлар баҳсида қайд этилди - 6:0. Энг кам гол 2002 йилда туғилганлар беллашувида кузатилди -1:0. Тўплар фарқи 16-4 Бунёдкор-А фойдасига.

РОЗК Бунёдкор-Б 4:1 2005 й
РОЗК Бунёдкор-Б 1:0 2004 й
РОЗК Бунёдкор-Б 5:1 2002 й
РОЗК Бунёдкор-Б 1:1 2001 й
РОЗК Бунёдкор-Б 3:0 2000 й
РОЗК Бунёдкор-Б 0:1 1999-98 йй

Бунёдкор-Б жамоаларидан бу турда омад юз ўгирди. Ўтказилган ўйинларда 1 дуранг ва 1 та ғалабани қўлга кирита олишди, холос. Қолган баҳсларда РОЗК футболчилари устун келишди.

Кейинги тур 18 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда ҳар икки жамоамиз сафарда ўйнайди. Бунёдкор-А Пахтакор меҳмони бўлса, Бунёдкор-Б БЎСМ-16га қарши тўп тепади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика