Latest news

14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  0 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  4 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5

16 ёшли футболчининг голи "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба келтирди News

16 ёшли футболчининг голи "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба келтирди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 8-дақиқасида Ойбек Қиличев жуда қулай вазиятда турган шерикларига тўпни узатмасдан, ўзи дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.  19-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга яқин келишди. Дилшод Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

33-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жаримадан ошириб берган тўпини рақиб жарима майдончаси ичида эгаллаб олган Бобур Омоновнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

56-дақиқада "Бунёдкор" ҳисобни очди. Тўхтасиновнинг тўп узатишидан кейин Жасур Жалолиддинов чамаси 20 метрлардан чап оёғи билан ажойиб гол урди - 1:0. 2002 йилнинг май ойида туғилган Жалолиддинов ўтган турда "Навбаҳор" дарвозасига гол урган эди. 

76-дақиқада Бобур Акбаровнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.  

77-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Мирний жамоасини голдан қутқариб қолди.  84-дақиқада Бобур Омоновнинг чап қанотдан рақиб жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига Дониёр Исмоилов бош билан зарба йўлламоқчи бўлиб, Рўзимбой Аҳмедовни бошига зарба берди ва жароҳат етказди. 

88-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг бош билан берган зарбасини Зуҳуров ушлаб олди. Кейинги ҳужумда Мирний қўпол хатога йўл қўйди, Мираҳмадов эса бу совғадан фойдалана олмади. 



Bunyodkor

Жасур Жалолиддинов - 56'

Superliga. Round 4

13/04/2019, 18:20

0
:
1
Finished

Andijan

45'
90'
44'  Nurillo Tukhtasinov
49'  Javokhir Kahramanov (Sanjar Rikhsibaev)
56'  Жасур Жалолиддинов
56'  Nurillo Tukhtasinov
66'  Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев)
90'  Hurshid Giyasov (Bobur Farhodov)
46'  Asror Gafurov (Shahboz Jumaboev)
46'  Xushnudbek Avilov (Doniyor Ismoilov)
68'  Abror Khusinov
74'  Oybek Kilichev (Farhod Bekmurodov)


“Бунёдкор” – “Андижон” 1:0
13 апрель 2019. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:20
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Андрей Цапенко, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Гол: Жасур Жалолиддинов 56, - 1:0 (Нурилло Тўхтасинов).

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зухуров, 3.Ислом Қобилов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Жасур Жалолиддинов (30.Абдулла Абдуллаев, 66), 10.Хуршид Ғиёсов (5.Бобур Фарҳодов, 90+1), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (23. Санжар Рихсибоев, 49), 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурулло Тўхтасинов.

Захира: 1.Абдумавлон Адужалилов, 4.Сергей Прохоров, 20.Владислав Нуриев, 27.Абубакр Муйдинов, 34.Суҳроб Иззатов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Андижон": 77. Виталий Мирний, 3. Бобир Амонов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 7. Ойбек Қиличев (8. Фарҳод Бекмуратов, 74), 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Илдар Маматказин (с), 22. Рўзимбой Аҳмедов, 34. Хушнуд Авилов (24. Дониёр Исмоилов, 46), 75. Асрор Ғофуров (70. Шаҳбоз Жумабоев, 46), 88. Аброр Хусинов, 89. Бобир Акбаров.
Захира: 1. Руслан Матниязов, 9. Сардор Сулаймонов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 17. Абдуллоҳ Олимов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 26. Алексич Радосав.

Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 44, Аброр Хусинов 68.


Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика