Latest news

10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  0 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  0 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  2 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  5 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  2 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  5

“Бунёдкор” Ал-Ҳасада биринчи машғулотини ўтказди News

“Бунёдкор” Ал-Ҳасада биринчи машғулотини ўтказди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 23 февраль куни Ал-Ҳаса шаҳридаги биринчи машғулотини ўтказди.
“Ал-Фатҳ” клубининг уй аренаси – Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави стадионидаги машғулот маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкентда 22:00 бўлади) бошланди. Унда Саудия Арабистонига олиб келинган барча 20 нафар футболчи иштирок этди. Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан майдонда роппа-роса бир соат давомида шуғулланди. Футболчиларнинг кайфияти жангавор ва барча соппа-соғ ҳолатда муҳим баҳсга ҳозирлик кўрмоқда.

Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави стадиони ҳақида қисқача маълумот берадиган бўлсак, арена 1983 йили фойдаланишга топширилган. У ўз бағрига 27.500 мухлисни сиғдира олади. Стадионнинг ҳозирги ҳолати идеал даражада эмас. Айниқса, майдон ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Беш баллик тизимда 3 баҳога тортади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги “Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор” учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:00да (Ал-Ҳасада 20:00 бўлади) бошланади.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика