Latest news

16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  2 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  4 15:55ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро" (онлайн натижа)  2 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   0 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  8 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  8 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  6 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  12 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  4 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2

Бундеслига: Ўзбекистонда туғилган футболчи ўйин тақдирини ҳал этди, "Бавария"нинг ғалабали одими давом этмоқда ва бошқа тафсилотлар News

Бундеслига: Ўзбекистонда туғилган футболчи ўйин тақдирини ҳал этди, "Бавария"нинг ғалабали одими давом этмоқда ва бошқа тафсилотлар

Германия чемпионатининг 4-тури якунлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Турнинг илк ўйини Штутгартда кечди ва унда "Штутгарт" жамоаси ўз уйида "Фортуна Дюссельдорф" меҳмон қилди. Кескин курашларга бой ўтган исоб очилмади. Натижада Тайфун Коркут бошчилигидаги жамоанинг ғалабасиз серияси тўртта ўйинга етди. "Фортуна Дюссельдорф" эса меҳмонда қимматли бир очкони қўлга киритди.

Поль Дардаи қўл остида мавсумни ажойиб тарзда бошлаган пойтахтликлар учун бу тур ҳам муваффақиятли келди. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси билан ўз уйида беллашган "Герта" рақиб дарвозаси томон тўрт маротаба йўл топа олишди. Рақиб эса бунга иккита гол билан жавоб қайтарди. Мазкур баҳсда Ведад Ибишевичнинг дубли "Герта"га мавсумдаги учинчи ғалабани тақдим этди ва айни пайтда чемпионлик учун курашда "Бавария"нинг энг яқин рақобатчисига айланди.


Турнинг марказий ўйинларидан бирида "Хоффенхайм" "Боруссия" Дортмунд билан тўқнаш келди. Майдон эгаларининг устунлигида ўтган матчда "Боруссия"нинг биргина имкониятдан фойдаланганида дортмундликларга 1 очкони ҳадя этди. Юлиан Нагельманн жамоаси эса катта устунликни ҳисобда тўлиқ акс эттира олмади. Натижада жамоалар 2 очкодан йўқотишиб, бир очкони ўз активларига қўшиб қўйишди.



Мюнхенда ўтган голларга бой учрашувда меҳмон жамоа Бременнинг "Вердер" клуби "Аугсбург" устидан ғалабани тантана қилди. Ўйин "Вердер"нинг кетма-кет иккита голи билан бошланди. Танаффусдан сўнг мезбонлар мувозанатни тиклашди. Бироқ ўйин якунига яқин Дави Клаассен барибир бременликларга қимматли 3 очкони келтирган муҳим голни урди.


Кутилмаган натижа эса "Вольфсбург" ҳамда "Фрайбург" ўртасидаги баҳсда кузатилди. Кристиан Штрайх ҳамкасби Бруно Лаббадиага "мастер класс" кўрсатди. Гарчи меҳмонда ўйнаган бўлишига қарамасдан шу куни "Фрайбург" сафарда хўжайиндек ўйнади. Натижада Роланд Саллаи, Нильс Петерсен ва Майк Франц томонидан киритилган голларга якунда Адмир Меҳмеди биргина голи билан жавоб қайтарди. Аммо бу гол мезбон жамоа мухлисларини кайфиятини яхшилаш учун жуда камлик қилди. "Фрайбург" эса мавсумдаги илк ғалабасини номдор рақиб майдонида нишонлади.


Бундеслигага қайтган "Нюрнберг" ўз уйида "Ганновер"ни синовдан ўтказди. Ўзбекистонда туғилган Антон Вальдемарнинг автоголи мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан руҳланган "Нюрнберг" эса орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас рақиб дарвозасига иккинчи тўпни ҳам киритди. Бу эса ўйин тақдирини узил-кесил ҳал этди.



Мавсумни ўта ёмон бошлаган Гельзеркирхеннинг "Шальке" жамоаси ўз уйида амалдаги чемпион "Бавария"ни қабул қилди. Ўйин "Бавария"нинг ташаббуси остида ўтди ва Хамес Родригезнинг натижа келтирувчи ҳаракатлари ва голи якунда мюнхенликларга кетма-кет тўртинчи ғалабани тақдим этди. Бу эса Нико Ковач бошқарувидаги жамоанинг яққол пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. Тедеско бошчилигидаги "Шальке" эса яна бир бор мағлубият аламини татиб кўришга мажбур бўлди. Бу эса жамоани турнир жадвалида энг охирги поғонанини банд этиши учун етарли бўлмоқда.



Мавсум старти омадсизларидан бири бўлиб турган "Байер" ниҳоят бу турга келиб ўзини ўнглаб олганини исботлади. Каи Хаверц томонидан киритилган муҳим гол якунда ягоналигича қолди. Натижада Хайко Херлихх жамоаси Бундеслигадаги илк ғалабасини расмийлаштирди ва турнир жадвалининг қуйи қисмидан сал узоқлашди.



Мавсум аввалида мураббийлари алмашган жамоалар: "Айнтрахт" ва "Лейпциг" ўртасидаги баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Биринчи бўлимда Гельсон томонидан ҳисоб очилди, кейинчалик иккинчи таймда Эмиль Форсберг "нуқта"дан мувозанатни тиклади. Мазкур баҳсда бошқа голлар киритилмади ва натижада дўстлик ғалаба қозонди.


Бундеслиганинг 4-турида жами 24та гол киритилди. Меҳмонда ўйнаган жамоалардан "Фрайбург", "Вердер" ва "Бавария" ғалаба нашидасини сурди.

Германия чемпионатининг ўтган тўрт туридан сўнг биргина мағлубиятга учрамаган жамоа - "Бавария". Аксинча, ҳали ғалаба таъмини татиб кўрмаган жамоа эса "Шальке" бўлиб турибди.



Тўпурар эса "Герта" футболчиси Ондрей Дуда бўлиб турибди. Словакиялик футболчи ҳисобида 4та гол мавжуд.


Энг яхши ассист ҳам айнан "Герта" жамоасига тегишли. Голландиялик ёш иқтидор соҳиби Дилросун ҳисобида 3та голли узатма бор. Қизиғи, ушбу ҳужумкор вингер "Боруссия Мёнхенгладбах"га қарши баҳсда иккита голга ассистентлик қилди ва ўйин давомида шерикларига узатмаларни амалга ошириш бўйича 100% натижани қайд этди.



Бундеслига, 4-тур рамзий терма жамоаси



Эслатиб ўтамиз, Бундеслигада навбатдаги тур ўйинларига эртадан старт берилади. БУНДЕСЛИГА БЎЛИМИ

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика