Бундеслига. "Боруссия М" "Лейпциг"дан ўзиб кетди
17 may 2020 01:07
News
Бундеслига. "Боруссия М" "Лейпциг"дан ўзиб кетди
Бундеслига. Чемпионлик учун курашаётган "Лейпциг" ўз майдонида икки очко йўқотди (Батафсил шарҳ)
"Лейпциг"нинг очко йўқотиши Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си учун мусобақа жадвалида 3-поғонага кўтарилиб олиш имкониятини тақдим қилди. Бунинг учун мёнхенгладбахликлар "Айнтрахт" майдонида зафар қучиши керак эди. Ўйинга қадар франкфуртликлар 28 очко билан 13-поғонага жойлашган, меҳмонлар эса 49 очко билан 4-ўринни банд қилган эди.



"Коммерцбанк-Арена"да ўтказилган баҳснинг старти даҳшатли бўлди: ҳисоб 36-сонияда Аллассан Плеа томонидан очилди. Учрашувнинг қолган қисми тенг курашлар остида ўтди. якунда вазиятлардан унумли фойдаланган "Боруссия" футболчилари ғалаба қозонишди ва камида кейинги тур якунига қадар 3-ўринни нақд қилиб қўйишди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, "Айнтрахт" 2018 йилнинг 27 январидан буён "Боруссия"ни таслим қила олмаяпти.
"Айнтрахт Ф" – "Боруссия М" 1:3
16 май, 21.30, "Коммерцбанк-Арена"
Голлар:
0:1 – 1 Плеа, 0:2 – 7 Тюрам, 0:3 – 73, пенальти Бенсебайни, 1:3 – 81 Андре Силва.
"Айнтрахт Ф" – Трапп, Абраам (Хасебе, 74), Туре, Ндика (Кор, 83), Хинтереггер, Костич, Роде, Ильзанкер (Чендлер, 74), Соу (Андре Силва, 46), Камада (Гачинович, 78), Дост.
"Боруссия М" – Зоммер, Гинтер, Бенсебайни (Вендт, 78), Эльведи, Лайнер, Нойхаус, Штробль, Хофманн, Плеа, Тюрам (Херрманн, 66), Эмболо (Штиндль, 78).
Огоҳлантиришлар:
Эльведи (9), Костич (24), Ндика (36), Андре Силва (59), Ильзанкер (70).
Германия Бундеслигаси мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments