Latest news

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  8 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  9 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  121 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

Бундеслига: Анчелоттида "Хоффенхайм" синдроми, Финнбогасоннинг бенефиси ва "қуруқ" "Боруссия" News

Бундеслига: Анчелоттида "Хоффенхайм" синдроми, Финнбогасоннинг бенефиси ва "қуруқ" "Боруссия"

"Бавария" ҳамда "Боруссия" Дортмунд учун омадсиз ўтган тур анча қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.


Чемпионат бошланмасиданоқ чемпионликни нишонлайдиган "Бавария" ушбу мавсумда кутилганидан ҳам эртароқ илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Карло Анчелотти жамоа рулига ўтирганидан кейин "Бавария" ҳали "Хоффенхайм"ни мағлуб этиш чорасини топганича йўқ. Юлиан Нагельсманн кетма-кет иккинчи ўйинда Германия гегемонини таслим этмоқда. Анчелоттининг жамоадан кетиши ҳақида гап-сўзлар шамоли Мюнхен шаҳрида чанг-тузонларни келтириб чиқармоқда.
Анчелотти "Хоффенхайм" билан ўйинга бироз менсимаслик руҳи билан қаради. Асосий таркибнинг бир қатор футболчиларисиз ҳаракат қилган "Бавария" якунда "Хоффенхайм"га ҳеч қандай жиддий кураш таклиф эта олмади. Тўп назорати, ўйин тизгини тўлиқ "Бавария" қўлида бўлганига қарамасдан, мезбонлар саноқли ҳужумдан максимал наф чиқаришди. Марк Утнинг иккита аниқ зарбаси йўлига жароҳатидан эндигина фориғ бўлган Нойер тўсқинлик қила олмади.
Анчелотти старти яқин бўлган ЕЧЛни ўйлаб, таркибда бир қатор ўзгартиришларга қўл урди.  Бу эса якунда хато қарор бўлиб чиқди. "Хоффенхайм" билан ўйинга танланган тактика ва таркиб ҳеч қандай иш бермади.  Анчелоттида "Хоффенхайм" синдроми давом этмоқда.
Келажакда Анчелоттининг ўрнини эгаллаши айтилаётган Юлиан Нагельсманн эса Анчелотти билан бўлган тўқнашувининг бу галгисида ҳам ғолиб чиқди.


Энг қизиғи, "Хоффенхайм"нинг ўтган йилги муваффақиятли мавсумида асосий ролни бажарган етакчилар - Руди ва Зюлени "Бавария"га ўтиши ҳам "Хоффенхайм"ни "Бавария" фонида кучсизлантирмади.
Нагельсманн етакчиларини Анчелоттига топширган ҳолатда ҳам тажрибали ҳамкасбини ютгани унинг мураббий салоҳияти қанчалик юқори эканлигидан далолат.
Айнан шу мағлубият "Бавария" раҳбариятига келажакда жамоани кимга ишониб топшириши борасида якуний қарорни қабул қилишига муҳим ролни бажарса ажаб эмас.

Анчелотти эса ЕЧЛ туфайли Бундеслигага паст назар билан қараш хато эканлигини тушуниб етди.

"Бавария"нинг мағлубияти турнинг энг кутилмаган натижаси бўлган бўлса, Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "Фрайбург" тўсиғини енга олмагани тушунарсиз бўлди. Петер Бош жамоаси учрашувнинг учдан икки қисмини бир киши кўп бўлиб ўтказганига қарамасдан, ўтган турда "Лейпциг"дан "тарсаки" еган "Фрайбург" дарвозасига йўл тополмади.


Терма жамоалар ўйинидан кейин ва Европа чемпионлар лигаси стартидан олдин "Бавария" ҳамда "Боруссия" жамоалари қимматли очколарни йўқотишди.

Бу эса футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир меъёрда сақлаб туриш мақсадида қилинган ротациялар натижасида руй берди.

Поль Дардаи бошчилигидаги "Герта" жамоаси ҳам кутилмаганда Берлинда "Вердер"ни мағлубиятга учрата олмади. Жамоанинг асосий қуролига айланаётган австралиялик Леккининг ягона голи ғалаба учун етарли бўлмади.

Андрей Йонкер қўл остига ўтган "Вольфсбург" эса яна ўз уйида ғалаба таъмини ҳис эта олмади. Меҳмонда ютаётган, уйида эса очко йўқотаётган "бўрилар"нинг ҳозирги ҳолати бироз тушунарсиз.
Бундеслигага қайтган ва мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган "Ганновер" эса ҳар қандай рақибни "буғиб" қўймоқда. Андре Брайтенрайтер шакллантираётган жамоани мағлуб этиш сирлари ҳозирча ҳеч бир мураббий томонидан ошкор қилингани йўқ.

Яна бир ҳеч кутмаган натижа Мёнхенгладбахда қайд этилди. Дитер Хеккинг жамоаси ўз майдонида Кевин-Принц Боатенгнинг ягона голи эвазига "Айнтрахт"га мағлуб бўлишди. Хеккинг ҳамда Ковач қарама-қаршилигида хорватиялик мутахассиснинг танлаган тактикаси якунда самарали чиқди.
Ушбу мағлубият "Боруссия" Мёнхенгладбахни турнир жадвалида анча пастлатиб юборди.

Истеъфога яқин турган мураббийлар тўқнашуви остида ўтган "Майнц" - "Байер" учрашувида Хайко Херлихх Швайрцга ютқазиб қўйди. "Майнц" учун мавсум жуда хунук бошланганди. Жамоа кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолган эди. "Байер" эса ўтган турда оғзидаги ошни "Хоффенхайм"га олдириб қўйганди. Бу ўйин нафақат бу икки жамоа, балки уларнинг бош мураббийлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Бундеслигадан тушиб кетишга энг асосий номзодлар бири сифатида қаралаётган "Майнц" бу баҳсда ишончли ғалабани тантана қилди. Ушбу мағлубиятдан кейин эса Хайко Херлиххнинг "Байер"даги курси анча қимирлаб қолди.

"Шальке"ни аввалги мавқеини тиклаш учун келган Доменико Тедесконинг ишлари тобора яхшиланиб бормоқда.  Бу сафар Гельзеркирхенда меҳмон бўлган "Штутгарт" ўз уйига ранжиб қайтишга мажбур бўлди.
Бу ғалаба эса "Шальке"ни турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилишига сабаб бўлди. "Шальке" жамоаси деярли бир йилдан буён турнир жадвалининг ушбу ҳудудига яқин ҳам кела олмаётганди. Тедесконинг дастлабки ишлари ҳозирча жамоа мухлисларини хурсанд этмоқда.


ЕЧЛда дебют остонасида турган "Лейпциг" эса бу турда 2-турдан кейин пешқадамлар сафида турган "Гамбург"ни хафсаласини пир қилиб қайтди. Турнинг энг эътиборга молик ва марказий ўйинида Кейта ҳамда Вернернинг голларига "Гамбург"дан жавоб берадиган футболчи топилмади.

Бавария шаҳрида ўтган "Аугсбург" ҳамда "Кёльн" жамоалари ўртасидаги беллашувда Финнбогасонни ушлаб қолишнинг иложиси бўлмади. Алфред Финнбогасоннинг хет-триги "Аугсбург"га мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди.

Шундай қилиб, Бундеслигада 3-турдан кейин уч пешқадам пайдо бўлди. Ҳозирча мағлубият аламини татиб кўрмаган "Боруссия" Дортмунд, "Хоффенхайм" ҳамда "Ганновер" жамоалари турнир жадвалида пешқадамликни бўлишиб туришибди.

Эътиборлиси, Германия чемпионатида 3-турдан сўнг очко йўқотмаган жамоа қолмади.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳозирча ўз дарвозаси дахлсизлигини қуруқ сақлаб келаётган ягона жамоа ҳисобланади. Бюркини ранжитадиган футболчи топилмаяпти.


Бундеслига, 3-тур. Турнир жадвали

ГАМБУРГ - ЛЕЙПЦИГ 0:2
АУГСБУРГ - КЕЛЬН 3:0
БОРУССИЯ М - АЙНТРАХТ Ф 0:1
ВОЛЬФСБУРГ - ГАННОВЕР 1:1
МАЙНЦ - БАЙЕР 3:1
ФРАЙБУРГ - БОРУССИЯ Д 0:0  
ХОФФЕНХАЙМ - БАВАРИЯ 2:0
ГЕРТА - ВЕРДЕР 1:1
ШАЛЬКЕ 04 - ШТУТГАРТ 3:1


Тур қаҳрамонлари: Бибиана Штайнхаус, Марк Ут, Алфред Финнбогасон

Бундеслиганинг 3-турида тўртта мезбон жамоалар ғалабага эришишди. Меҳмонлардан эса фақатгина "Лейпциг" ҳамда "Айнтрахт" ўз уйига 3 очко олган ҳолда қайтишди. Қолган уч беллашувда ғолиб номи маълум бўлмади.

Бу турда Германия чемпионатида жами 20та гол киритилди. Ушбу турда ўтган турга нисбатан самарадорлик пасайди. Биринчи турга нисбатан эса кўпроқ гол урилди.

Тур қаҳрамони Алфред Финнбогасон хет-триги туфайли тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланди. Унинг ҳисобидаги голлар сони 4тага етди.
Финнбогасонга энг яқин рақобатчилар Тимо Вернер, Мэттью Лекки, Марк Ут ҳамда Роберт Левандовски ҳисобида эса учтадан гол мавжуд.

Бундеслиганинг энг яхши ассистентлари пойгасида Левин Ознутали, Амине Харит ҳамда Аугустин беллашишмоқда. Ушбу футболчилар ҳисобида ҳозирча иккитадан голли узатма мавжуд.


Бундеслиганинг 3-тур рамзий терма жамоаси (5-3-2):

Дарвозабон: Оливер Бауманн ("Хоффенхайм")
Ҳимоячилар: Филипп Макс ("Аугсбург"), Бенжамин Хубнер ("Хоффенхайм"), Чаглар Союнчу ("Фрайбург"), Дайот Упамекано ("Лейпциг"), Марсель Халстенберг ("Лейпциг)
Ярим ҳимоячилар: Наби Кейта ("Лейпциг"), Левин Ознутали ("Майнц"), Амине Харит ("Шальке")
Ҳужумчилар: Алфред Финнбогасон ("Аугсбург"), Марк Ут ("Хоффенхайм")

Author :
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика