Latest news

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  4 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  6 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

Бундеслига, 4-тур. "Боруссия Дортмунд" сафарда "бўрилар"ни "ов" қилди, "Хоффенхайм"дан эса яна дуранг News

Бундеслига, 4-тур. "Боруссия Дортмунд" сафарда "бўрилар"ни "ов" қилди, "Хоффенхайм"дан эса яна дуранг

Германия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган тўртта беллашув бўлиб ўтди.


Томас Тухель шогирдлари турнинг марказий учрашувида сафарда "Вольфсбург"га ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Пьер-Эмерик Обамеянгнинг дубли, Рафаэль Геррейрунинг иккита голли узатмаси, голи, захирадан майдонга тушган Кастронинг 18 дақиқа ичида иккита голга ассистентлик қилгани, Усман Дембеле ва Пишчекнинг голлари якунда "Боруссия Дортмунд" жамоасига йирик ғалабани тақдим этди. Дитер Хеккинг жамоаси эса дортмундликларнинг бешта голига биргина Дидавининг жавоб тўпи билан кифояланишди. Бунга қадар мағлубият тугул ўз дарвозасидан бирорта гол ўтказиб юбормаган "Вольфсбург" "Боруссия Дортмунд" билан бўлган баҳсда "қулф"ни ечиб юборишга мажбур бўлди.

Куннинг қолган учта баҳсида "Фрайбург" "Гамбург" устидан кичик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. "Ингольштадт" эса ўз уйида "Айнтрахт"га ютқазиб қўйди.

"Хоффенхайм" эса Германия чемпионатининг 4-турида кетма-кет ўзининг тўртинчи дуранг натижасини қайд этди.

Бу сафар "Дармштадт" жамоаси учрашувнинг сўнгги сонияларида мағлубият қутилиб қолишди.


Бундеслига, 4-тур. Турнир жадвали.


Вольфсбург (Вольфсбург) – Боруссия Д (Дортмунд) – 1:5

Голлар
: Геррейро, 4 (0:1); Обамейянг, 16 (0:2); Дидави, 53 (1:2); Дембеле, 58 (1:3); Обамейянг, 62 (1:4); Пищек, 73 (1:5).

Огоҳлантиришлар
: Арнольд, 13; Блащиковски, 25.



Ингольштадт 04 (Ингольштадт) – Айнтрахт Ф (Франкфурт-на-Майне) – 0:2

Голлар
: Абрахам, 45+2 (0:1); Очипка, 50 (0:2).

Огоҳлантириш
: Сеферович, 82.



Фрайбург (Фрайбург) – Гамбург (Гамбург) – 1:0

Голлар
: Петерсен, 70 (1:0).

Огоҳлантиришлар
: Франц, 33 – нет.


Дармштадт 98 (Дармштадт) – Хоффенхайм (Зинсхайм) – 1:1

Голлар
: Крамарич, 46 (0:1); Олейник, 90+2 (1:1).

Огоҳлантиришлар: Юнгвирт, 77 – Варгас, 83.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика