Latest news

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  3 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  7 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

"Бундай ҳолат бўлганидан кўра вақтида хайрлашган яхши". Глишич нима учун "Динамо"дан кетди? News

"Бундай ҳолат бўлганидан кўра вақтида хайрлашган яхши". Глишич нима учун "Динамо"дан кетди?

Қишки трансферлар вақтида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига босниялик легионер Александр Глишич келиб қўшилган эди.

Лекин яқинда биринчи давра тугамасиданоқ футболчи ва клуб ўртасида келишув бекор қилинди. Хўш, унинг жамоани эрта тарк этиши нима билан боғлиқ? Championat.asia мухбири Абдулазиз Искандаров шу ва бошқа саволлар юзасидан Глишич билан боғланди. 

- Александр очиғи ҳали мавсум ўртасига келмасдан жамоа билан хайрлашишга қарор қилдингиз. Очиғи ушбу ҳолат кўпчиликни ўйлантириб қўйди...

- Ҳа, биз шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Балки буни ҳеч ким кутмагандир. Аммо футболда бўлиб турадиган ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин. Якунда шундай йўлни танлашни лозим топдик.

- Клуб, мураббий ёки раҳбарият билан боғлиқ ички муаммолар бор эдими?

- Шахсан менда ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айта оламан. Шунчаки бошидан жамоага кўника олмадим. Бундай ҳолат бўлганидан кўра, хайрлашган афзалроқ.

- Жамоа мавсумга яхши тайёргарлик кўрганди. Лекин натижалар яхши эмас. Легионер сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

- "Динамо" жуда катта ва ажойиб мухлисларга эга жамоа эканлигига гувоҳ бўлдим. Улар турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллашга муносибдир. Умид қиламанки, жамоа мавсумни яхши якунлайди. Футболчиларнинг салоҳияти юқори. 

- Балки футболчилар руҳий "чуқурлик"дан чиқа олмаётгандир...

- Қайсидир маънода тўғри. Лекин футболда мағлубиятлар бор нарса. Муҳими ўриндан қайта тура олиш.

-  "Динамо"да кутилганидек ўйнай олмадингиз...

- Албатта ўз ўйинимдан қониқмадим.  Чунки кўпроғига қодирман. Афсусдаман. Лекин бу -  футбол.  Нима ҳам дердим. Жамоадан яхши хотиралар қолди.  Ёмон кунларни эса тезроқ унутаман, деб ўйлайман.  

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозирда оилам даврасида бўлмоқчиман.  Икки кун олдин қиз фарзандлик бўлдим. Индивидуал шуғулланишда давом этаман.  Ёзда таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Келажакда яна Ўзбекистонда кўришишимизга ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика