Latest news

01:44Гринвуд "Марсель" сафида Лига 1даги 3та ўйинда 5та гол урди. Бу ишни сўнгги 50 йилда фақатгина Балотелли қила олганди  1 01:20Холанд АПЛдаги 30 йиллик натижани такрорлади  0 00:53"Барса" 2016 йилнинг декабридан бери илк бор 7+ тўп фарқи билан ғалаба қозонди  2 00:20АПЛ. Иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган "Эвертон" ўйиннинг сўнги дақиқаларида 3 та гол ўтказиб оғзидаги ошни олдирди  7 00:10Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини 90+2 дақиқадаги гол ҳал қилди  7 00:02РПЛ. "Ахмат" ва "Акрон" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Эсанов 62-дақиқада майдонга тушди  1 23:52РПЛ. "Рубин" ўн киши бўлиб қолган "Спартак"дан тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов ва Раҳмоналиев эса...   2 23:48Расман: Жейдон Санчо янги клуби билан шартнома имзолади  3 23:44Бундеслига. "Байер"нинг Бундеслигадаги 35 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди  4 23:30АПЛ. Холанднинг хет-триги "Ман Сити"га "Вест Хэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  8 23:21Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Қосимпошо"га мағлуб бўлди, Алиқулов 87 дақиқа ўйнади  3 23:00Ла Лига. "Барселона" - "Вальядолид" 7:0, Рафинядан хет-трик  7 22:45ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Қайсар"га мағлуб бўлди, Яхшибоев ва Умаров эса...  2 22:00Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Вальядолид"га жавобсиз 7та гол урди!  57 21:40Расман: "Вест Хэм" ПСЖ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  1

"Бундан ҳам камроқ ўйнайсан". Асосий таркибдан чиқарилган Пике ва бошқа юлдузлар News

"Бундан ҳам камроқ ўйнайсан". Асосий таркибдан чиқарилган Пике ва бошқа юлдузлар

Қани кетдик.

Дарвозабон


Кейлор Навас (ПСЖ) — 0 дақиқа


Бу ерда ва бундан кейинги ўйинчиларда фақатгина миллий чемпионатлардаги дақиқалар кўрсатилган. Афсуски, Навас ҳозирда "Наполи" дарвозасини қўриқламаяпти. Коста-рикалик мавсумнинг оғир қисмида Зелински, Лободка ва Кварацхелия чарчаган пайт, Спаллетининг чемпионлик учун асосий ўйинчилардан бўларди. Кейлор дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлайди, у ЖЧ-2022да испан, немис ва японларга қарши ўйнайди, аммо ҳозирча захирада ўтирибди. Доннарумма Гальтьенинг қўл остида Лига 1даги барча ўйинларда ҳаракат қилган ягона ўйинчи. Аммо, италиялик Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнамоқда, янги мураббий унга кўпроқ ишонч билдирмоқда. Навасни неаполликлар билан битим шартлари қониқтирмади, аммо бу хато — Париждан кетиш керак эди.



Ҳимоячилар


Жерар Пике ("Барселона") — 90 дақиқа


Ушбу мулоқот учун сабаб — Пикенинг Хави билан келишмовчилиги. Каталонияликларнинг ЖЧ ғолиби кийим алмаштириш хонасида ўйин амалиёти миқдоридан норозилигини маълум қилган ва мураббий бунга жавобан: "Энди сен бундан ҳам камроқ ўйнайсан" деган. Эрнандесга Пикенинг ёш талаба билан ишқий муносабат билан чалғигани ёқмаган, у бунгача Шакира билан ажрашган эди. Энди кўплаб рақобатчилар пайдо бўлди, испаннинг формаси эса идеалдан анча узоқда.



Харри Магуайр ("Манчестер Юнайтед") — 190 дақиқа


Магуайр Манчестерда боши берк кўчага кириб қолган, Варан ва Лисандро жуфтлиги эса ушбу мавсумда асосий бўлиши мумкин. Рафаэль Жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда, Лисандро эса тен Хагнинг ўйинчиси. Бир тарафдан, кийим алмаштириш хонаси унга тегишли эмас — Роналдунинг мақоми анча юқорироқ, иккинчи томондан Харри майдонда жуда кўп "қовун туширади".



Леонардо Бонуччи ("Ювентус") — 192 дақиқа


Бонуччининг жароҳати бор эди, аммо Аллегри ундан кейин ҳам "қария"ни таркибга киритмади. Ҳатто, Турин клубида ҳозирда оғир дамлар бўлса ҳам. Жоржо Лос-Анжелесга йўл олди, Бонуччи эса қолди ва Аллегри билан бирга азият чекмоқда.



Ярим ҳимоячилар


Рияд Махрез ("Манчестер Сити") — 223 дақиқа


Холанднинг "Манчестер Сити"га келиши ва Силванинг қолиш қарори қурбони. Эрлинг ажойиб тарзда таркибга кирди, Гвардиола қанотда Фоден ва Силванинг хизматларидан фойдаланмоқда. Яна Грилиш ҳам бор, ҳозирча Альварес ҳам тез-тез таркибга киритилмоқда ва унга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ, асосийси ўйнаса бўлгани. Шу сабаб Махрез таркибдан четда қолиши мумкин ва унга қизиқиш билдирган "Милан" ва бошқа клублар ҳақида эслаши мумкин.



Калвин Филлипс ("Манчестер Сити") — 1 дақиқа


Бечора Калвин ҳатто тозаловчига ҳам катта пул тўлайдиган "Манчестер Сити"дан ажойиб шартнома олди, аммо чемпионлар сафида ўйнамаяпти. Таянч зонасида ротация қилиш осон иш эмас, Родри ЖЧ-2022да ўйнашни режалаштирмоқда, шу сабаб Филлипс формасини ва мундиални ҳам бой бермоқда. Гвардиоланинг эса унга керак бўлмаган хавбек учун катта пул сарфлагани ғалати. Ёки Филлипсни баҳорда адаптациядан кейинги ҳолатини кўрамизми?



Райан Гравенберх ("Бавария") — 105 дақиқа


Хавбек "Бавария"да ўйин амалиёти олмаётганидан хафа:


"Хафаманми? Тўғрисини айтсам, ҳа. Сен ўйнашни хоҳлайсан, аммо мураббий бошқаларни танлайди. Буни қабул қиламан, аммо мамнуният билан эмас. Мен кўпроқ ўйин амалиётига умид қилган эдим, аммо асабийлашмасликка ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, терма жамоалар танаффусидан сўнг кўпроқ ўйин амалиёти оламан", — деди хавбек.


Ёш ўйинчи келажакда Горецка ва Забитцердан ҳам кўпроқ ўйнаши мумкин. Гравенберхда истеъдод бор ва у Киммихнинг услубини тўлдириши мумкин, нидерланд шунингдек ҳали йигирма ёшда. Нагельсманнни эса омадсизлик ротация ўтказишга мажбур қилади.



Жек Грилиш ("Манчестер Сити") — 212 дақиқа


Жек сабаб "шаҳарликлар" устидан кулишмоқда, сабаби Чемпионлар Лигасига асосий фаворитлардан бири бўлган клуб ушбу ўйинчи учун жуда кўп пул тўлади. Грилиш бир неча бор спорт "режим"ини бузган ва Гвардиола буни яхши билади. "Вулверхэмптон"га қарши урилган голдан қувонишга ҳали эрта, Грилиш ҳали ҳам барқарор эмас.



Эден Азар ("Реал") — 98 дақиқа


Ҳатто Бенземанинг жароҳати ҳам Азарни асосий таркибга ўтказмади. Анчелотти ушбу ёзда шахсий мулоқотга кўпроқ урғу берган кўринади. Карло Антонио Рюдигернинг Мадрид яқинидаги янги уйига келганидан икки соат ўтиб, оиласи билан овқатланиш учун меҳмонга борди — оқилона ҳаракат. Карло дарҳол германиялик футболчига келиши муҳимлигини билдирди. Азарда эса катта маош, кичик жароҳатлар ва ўтган мавсумдаги ёмон формани эслаш мумкин, аммо Карло у билан ҳам суҳбатлар олиб борди. Карло ўйинчини "яширин тўққизлик" бўлишига ишонтирди. Аммо, Бензема жароҳатдан қайтиши билан Винисиус, Родриго ва Вальверде уни асосий таркибга қўйишмайди...



 Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед") — 207 дақиқа


У ҳатто рақобатдоши Марсьяль жароҳати сабаб мавсумни стартини ўтказиб юборган бўлса ҳам, мавсумни голсиз бошлади. Бу рўйхатда Депай, Альба, Асенсио, Рабо, Жота, Нуньес, Жан ва кўплаб бошқа таниқли ўйинчилар бўлиши мумкин эди. Роналдуга келсак, ҳозирча унинг ишлари жойида эмас. Бундан ташқари, Эрик тен Хаг унинг тактикаси Роналдусиз ишлаши мумкинлигини кўрсатиб қўйди.





Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика