Latest news

22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  0 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  2 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  2 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  5 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  1 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  42 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  24

БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи News

БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи

Куни кеча Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилоятида Марказий Осиёнинг туркийзабон давлатлари футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирокида саммит бўлиб ўтди.

Ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилган учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган ушбу учрашувда томонлар ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақиятли ривожланишининг асосий омиллари инфратузилмани яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва етарли маблағ билан таъминлаш эканини таъкидлаб, ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақияти минтақа учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.

Бундан ташқари, футболчилар ва ҳакамлар йиғинларини ўтказиш учун зарур бўлган инфратузилмани барпо этиш бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш иштирокчилари халқаро миқёсдаги турнирларни, жумладан, турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини биргаликда ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари Адилет Барменқулов йиғилиш чоғида Ўзбекистон билан биргаликда 2034 йил катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш режасини ўртага ташлади. Сўнгги йилларда икки федерация ўртасидаги дўстона алоқалар юқори босқичга чиқаётганини терма жамоалар ва клубларимиз ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари ташкил этилаётгани билан боғлаш мумкин.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика