Latest news

03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  2 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Булунғурдаги футбол учун сунъий қоплама чиқарадиган корхона минтақада ягона дея таърифланди News

Булунғурдаги футбол учун сунъий қоплама чиқарадиган корхона минтақада ягона дея таърифланди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида, маҳаллийлаштириш дастури доирасида, спорт майдонлари ва майдончалари учун сунъий қопламалар, шунингдек, гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Maroqand-sifat корхонаси ишга тушди.
«Правда Востока» газетасининг 17 декабрь, сешанба сонида қайд этилишича, бу корхона ўз йўналишида Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Газета хабарида корхона қачон ишга тушгани ҳақида берилмаган, бироқ ЎзАнинг 2013 йил апрелдаги хабарида корхона маҳсулотлари кўргазмага қўйилгани ва тадбиркорлар эътиборига тушгани қайд этилган.

Булунғур вино заводининг эски биноси ўрнида ташкил этилган заводга, банк кредити эвазига Германия, Англия, Италия, Швейцария, Хитой ва Туркиянинг етакчи фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган зарур технологиялар олиб келиб, ўрнатилган. Ҳозирги вақтда корхонада 80 киши ишламоқда, беш турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона раҳбари Орзу Азимовнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70 фоизи экспорт қилинади, яқин вақт ичида эса маҳсулот тури 20тагача кўпайтирилади. Бу эса иш ўринлари сонини 220тагача кўпайтириш имконини беради. Хабар беришларича, корхона ишлаб чиқариш учун зарур хомашёни ҳозирча хориждан олиб келмоқда, бироқ ҳозирда хомашёни Ўзбекистоннинг ўзида тайёрлаш бўйича лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

«Правда Востока»нинг қайд этишича, Maroqand-sifat томонидан ишлаб чиқарилган сунъий қопламаларга спорт жамоатчилиги ва ишбилармонлар томонидан талаб катта бўлмоқда. Маҳсулот 6 йилдан 15 йилгача хизмат қилиши мумкин. Корхона ўз маҳсулотини турли рангларда ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Аввалроқ, 2015 йил охиригача «Жиззах» махсус индустриал зонасида спорт иншоотлари учун сунъий майса ва қопламаларни ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика