Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Булар "Машъал" академияси тарбияланувчиларидир News

Булар "Машъал" академияси тарбияланувчиларидир

Ғурур ва фахр ! Бу инсон учун энг олий туйғулардан биридир.
Ҳар бир ота она ўз фарзандини дунёга келганида унинг камолини кўришни, берган таълимини оқлашини ва у билан фахрланишни истайди. Бугунги кунда "Машъал" ПФК ҳам бир олам ғурур ва фахрга тўлган. Ўз вақтида клубимизда футбол сир-асрорларини ўрганган ёш футболчилар бугун Ўзбекистон номидан майдонга тушмоқда. Улар қайси клубда бўлмасин ва қаерда ўйнамасин , улар ҳамиша клубнинг фахри ва ғурури бўлиб келади.

Икки кун олдин Миржалол Қосимов Ўзбекистон Миллий терма жамоасини таркиби эълон қилди. Ушбу таркибга назар солсак фақатгина Зоҳир Қўзибоев "Машъал" клубидан жалб этилган. Зоҳир гарчи футболдаги дастлабки таълимини клуб академияси олмаган бўлса ҳам , айнан жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Александр Хомяковнинг меҳнати натижасида шу даражага етиб бормоқда. Хомяков Қўзибоевни биринчи лигадан ўз клубига қўшиб олди ва Олий лигада мураббий услубига хос футболчи сифатида майдонга қўйди. Зоҳир мураббийнинг ишончини оқлади ва дебют мавсумидаёқ тўпурарлар қаторига киришни уддалади. Хомяков эса ўз навбатида Ўзбекистон Миллий терма жамоасига муносиб футболчини етиштириб берди.

Таркибда нафақат Қўзибоев билан, балки бир неча йиллар футбол сирларини айнан "Машъал" академиясида ўрганиб, футболга дастлабки қадамини мактабимизда босган ва бугун Ўзбекистон номидан майдонга тушишга шайланаётган Фозил Мусаев, Лутфулла Тўраев, Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиевлар ҳамиша клубнинг фахри ва ғуруридир. Терма жамоага муносиб номларни чиқириб берган "Машъал" , бугун Германияга қарши майдонга тушиши мумкин бўлган Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровларни ўз академиясидан чиқиб берди. Юқоридаги номлари қайд этилган ҳар бир футболчи қайси клуб шарафини ҳимоя қилишидан қаътий назар бизга ўзгача ифтихор бағишлайди.

Меҳнатини самарасини кўрган ота-онадек, бугун вояга етган ва футболда ўз ўрнини топган футболчилар клуб учун ҳамиша ўз фарзандидек бўлиб қолади.

Ҳумоюн Давуров
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика